Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

мад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Мотуридийдир (870—944). Узбе­
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори би­
лан 2000 йилда Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги кенг 
ниш онланди. М отуридийнинг ислом дини тараққиётига 
қўшган ҳиссаси шундаки, ҳанафий оқимини ал-Мотуридий 
мактабинннг издошлари ташкил этган. Қолган қисмини эса 
яна бир машҳур мутакаллим аллома ал-Ашъари;'; 
1—935 ёки 
941) мактабининг издошлари ташкил этганлар.
Жаҳоннинг энг машҳур олимлари ал-Мотуридийни бир 
овоздан калом илмининг улуғ намояндаларидан бири сифа­
тида тан олганлар. Ал-Мотуридийнинг шоҳ асарларидан бири 
«Китоб ат-тав\ид» (ёки «Яккахудолилик ҳақидаги китоб») 
мусулмон илоҳиётшунослигида билиш назарияси баён килин­
ган биринчи асар ҳисобланади. Унинг калом илмига таъриф 
берилган муқаддимасида билимнинг уч манбаи, яъни ҳис- 
сий қабул қилиш, ахлоқий тафаккур ва инсон ишончли ман­
балардан олиши мумкин бўлган анъанавий ахборот мавжуд­
лиги ҳақида сўз юритилади.
Ал-Мотуридий концепциясининг аҳамияти шундаки, у 
соф дин доирасидан чиқиб, ақл-идрокни улуғлайди ва ман- 
тиқан асосланган билимнинг аҳамиятини таъкидлайди.
Афсуски, Абу Мансур ал-Мотуридийнинг кўп асарлари 
бизгача етиб келмаган ёки етиб келганлари ҳам асосан хори­
жий мамлакатларнинг кутубхона ва қўлёзма фондларида сақ- 
ланади. Юқорида тилга олинган, ислом оламида жуда муҳим 
ҳисобланган «Китоб ат-тавҳид» асари бизгача тўлиқ етиб 
келган. Уни 1970 йилда Фатхуллоҳ Хулиф Байрут шаҳрида 
нашр эттирган.
188 -


Абу Мансур ал-Мотуридий ўз даврида исломий илмлар со- 
ҳасидаги энг етук аглома ҳисобланган, ислом дунёси олимла­
ри томонидан тан олинган ва ҳозир турли диний асарларда зўр 
эҳтиром билан тилга олинади. Уни улуғлаб, «имом ал-худа» ва 
«имом ал-мутакаллимин» (ёки «ҳидоят йўли имоми» ва «мута­
каллимлар имоми») каби номлар билан \ам атаганлар.
Ал-Мотуридийнинг нафақат фикл ва калом илмига, бал­
ки бошқа фанларга оид асарлар ёзганлиги \ам маълум. Маса­
лан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Бе­
руний номидаги Шарқшунослик институти фондида ал-Мо- 
туридийнинг овчиликка оид «Рисолаи жонвор дорий» («Жо- 
ниворларга оид рисола») асарининг қўлёзмаси сақданади. Бу 
асарда овчи қушларни боқиш ҳақида фикр юритилади. Ҳозир- 
ги кунда хорижий ислом оламида ал-Мотуридийнинг номи 
ва таълимоти яхши маълум. Деярли барча ислом мамлакат­
ларида ал-Мотуридийнинг диний-маънавий меросига бағиш- 
ланган тадқиқотлар олиб борилади.
XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб Ғарб олимларида ҳам 
ал-Мотуридий меросига кучли қизиқиш пайдо бўлган. Ал- 
Мотуридийнинг шоҳ асарлари — «Китоб ат-тавҳид» ҳамда 
«Таъвилот аҳл ас-сунна» («Суннийлик анъаналари тарихи») 
дан сақпаниб қолган қўлёзма матнлари нашр қилинган ва 
қисман тадқиқ этилган.
1997 
йилда аллома ҳақидаги биринчи йирик тадқиқот — 
Геттингем университетининг профессори Ульрих Рудольф- 
нинг «Ал-Мотуридий ва Самарканд суннийлик илоҳиётшу- 
нослиги» асари немис тилида нашр этилган. Бу каби тадқи- 
қотлар ислом дини ҳақидаги билимларимизни кенгайтириб- 
гина қолмай, халқимизнинг бой маънавий мероси ва унинг 
жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси- 
ни кўрсатишга ҳам хизмат қилади.
Марказий Осиёнинг ислом дини тараққиётига салмоқди 
ҳисса қўшган алломаларидан яна бири - Бурҳониддин ал- 
Мартноний (1123—1197). Ислом оламида фиқҳ (ҳуқуқ) илми­
нинг илмий асосларини яратган ватандошимиз Али ибн Абу 
Бакр ибн Абд ул-Аапил ал-Фарғоний ал-Риштоний ал-Мар- 
ғиноний 1123 йилнинг 23 сентябрида таваллуд топган. У Қуръ-
189
-


он ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, ф и қ\, яъни ис­
лом ҳуқуқшунослиги бобида бениҳоя чуқур илмга эга бўлган- 
лиги ва фундаментал асарлар яратганлиги учун Бурҳон уд- 
дин ва-л-милла1 ва Бурҳониддин ал-Марғиноний номлари 
билан машҳурдир.
Ал-Марғинонийнин
1
ислом тараққиётига қўшган ҳисса- 
си ислом ҳуқуқшунослигида айниқса салмоқлидир. Бу унинг 
1178 йил Самарканд шаҳрида ёзилган «Ҳидоя» асари билан 
боғлиқдир.
«Ҳидоя»да ҳуқуқий масалаларнинг ечими дастлаб таниқ- 
ли фиқҳ олимлари фикрларининг баёни ва унга бошқа муал- 
лифларнинг эътирозлари ёки қўшилишларини изҳор этиш йўли 
билан берилган. Ана шу обрўли муаллифлар фикрларидан ке­
либ чиқиб, муайян масалада энг маъқул ечимни танлаш йўлига 
амал қилинган. Шу тариқа унда қонуннинг айнан ифодасиги- 
на эмас, балки мукаммал шарҳи ҳам асослаб кел ! рил ган.
«Ҳидоя» тўрт жуздан иборат бўлиб, биринчи жузга ибодат 
масалалари, яъни таҳорат, намоз, рўза, закот ва ҳаж киритил­
ган. Иккинчи жузга никоҳ, эмизиш, талоқ, қулларни озод 
қилиш, топиб олинган боланинг насабини аниқлаш, топиб 
олинган нарса, қочиб кетган қул, бедарак йўқолган шахс, ше- 
рикчилик ва вақф мулкига оид масалалар киритилган.
Учинчи жузда эса олди-сотди, пул муаммолари, кафо­
лат, пулни бировга ўтказиш, қозиларнинг вазифалари, гу- 
воҳдик, берилган гуво\пикдан қайтиш, ваколат, даъво, иқрор 
бўлиш, сулҳ, бир ишда пул билан шерик бўлиш, пулни сақ- 
лашга бериш, қарз бериш, совға, ижара, муайян шарт асо­
сида чекланган озодлик берилган қуллар, васийлик, маж­
бур қилиш, ҳомийлик, қисман озод бўлган қуллар ва бос- 
қинчилик хусусидаги масалалар ўрин олган.
Тўртинчи жузда эса, мерос тақсимоти, деҳқончилик ҳамда 
боғдорчилик хусусидаги шартнома, қурбонликка сўйилади- 
ган жонзод, умуман, қурбонлик қилиш, шариатга зид (ёмон) 
нарсалар, таш ландиқ ерларни ўзлаштириш, тақик^анган

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling