ичимликлар, овчилик, гаров,
жиноятлар, юк ҳақи тўлаш,
васият каби масалалар киритилган.
Бурҳониддин ал-М арғинонийнинг «Ҳидоя» асари бир
неча аср давомида ислом давлатларида ҳуқуқшунослик бўйича
асосий манба бўлиб хизмат қилган. Марказий Осиёда 1917
йилги шўролар инқилоби натижасида шариат қонунлари
бекор қилиниб, совет суд тизими ўрнатилгунига қадар буюк
алломанинг «Ҳидоя» асари суд-ҳуқуқ амалиётида
асосий
қўлланма вазифасини ўтаб келган.
1991
йилда халқимиз мустақилликка эришгач, бу улуғ
ватандошимизнинг ўлмас меросига эътибор яна тикланди.
«Ҳидоя» асари ўзбек ҳуқуқшунослиги учун яна ш о\ асарлар-
дан бирига айланди. 1994 йилда «Ҳидоя» қайта нашр этилди.
Марказий Осиёда ислом динининг кейинги тараққиёти X—
XI асрларда тасаввуф таълимотини шакллантирди. Шарқшу-
нос олим О.О.Усмоновнинг
таъкидлашича, тасаввуф Яқин
ва Ўрта Ш арқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг
мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳоди-
салардан бири бўлиб, таркидунёчилик, бу дунё
бойликлари
ва нозу неъматларидан воз кечиш, Оллоҳ васлига етмоқ учун
пок, ҳалол, ўз меҳнати
ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фа-
қирлик унга хос хусусиятлардан ҳисобланади.
Тасаввуф таълимоти XI—XII
асрларда яшаб ижод этган
ислом алломаси
Юсуф Ҳамадоний (1043-1140) номи билан
боғлиқ бўлиб, кейинчалик яссавия, нақшбандия, кубравия,
бектошия каби тариқатларни юзага келтирди1.
Аҳмад Яссавий (1005—1166) тариқати туркийзабон халк
лар маданияти тарихида катта ўрин тутади. Тасаввуфдаги бар
ча йирик тариқатларда бўлганидек, яссавия таълимоти қуйи-
даги қоидаларга амал қилишга асосланган:
1) мурид \еч кимсани ўз пиридан афзал кўрмаслиги, унга
доимо таслимиёт изҳор қилмоғи лозим;
2) мурид шунчалик зукко ва
идрокли булиши керакки,
то ўз шайхининг румуз ва ишораларини мукаммал англай
олеин;
Do'stlaringiz bilan baham: