Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

2) зайдийлар мазҳаби VIII асрнинг ўрталарида, уммавий- 
лар сулоласининг инқирози даврида вужудга келган ва Ши- 
аларнинг бешинчи имоми - Муҳаммад ал-Бокирнинг укаси 
Зайд ибн Алининг номи билан аталган. Ушбу мазҳаб вакил-
180 -


лари Зайдни бешинчи имом деб ҳисоблаб, ундан кейинги 
имомларни тан олмайдилар. Ақидалари ва маросимлари жи- 
ҳатидан шиалар ва суннийларнинг ўртасида туриб, ҳар ик­
кала оқимга нисбатан муроса йулини тутадилар. Зайдийлар 
халифа Ал идан илгариги халифалар ҳокимиятини тан ола­
дилар ва ўн иккинчи имом — Муҳаммад Маҳдийнинг қиёмат 
кунида қайтиб келишига ишонмайдилар авлиёлар ва мозор- 
ларга сигинишни, зо\идликни инкор қиладилар;
3) ucMoiauu/iap мазҳаби VIII асрнинг урталаридан шакл- 
лана бошлаган ва IX асрнинг охирларига келиб мустақил 
диний мазҳабга айланган. Бунга шиаларнинг олтинчи имоми
Жафар ас-Содиқнинг катта ўғли Исмоил (ичкилик ва ма- 
ишатга берилганлиги учун тахт ворислигидан маҳрум килин­
ган) асос солган. Диний-фалсафий таълимот тизими нео­
платонизм, неопифагоризм, христиан гностицизми каби­
лар таъсирида шаклланган. Таълимот зоҳирий (ташқи) ва 
ботиний (ички) қисмларга бўлинади. Зоҳирий қисми шиа­
ларнинг умумий қарашларидан деярли фарқланмайди. У мах­
фий таълимотдан бехабар булган исмоилийлар оммасига 
мўлжалланган. Ботиний таълимотда худодан кейинги еттита 
қуйи поғона ажратилади. Еттинчи поғонани камолотга эриш­
ган инсон, яъни пайғамбар ташкил этади. Камолотга эриш­
ган инсон ўзида «оламий ақл»ни акс эттирган нотиқ бўлиб, 
худо таълимотини кишиларга етказади. Исмоилийлар маз- 
ҳабидан кейинчалик турли йўналишлар ажралиб чиққан.
4) жаъфарий мазҳаби шиаликнинг диний-ҳуқуқий тизи­
ми бўлиб, ўн иккинчи имомга эътиқод қилувчи имомийлар- 
нинг асосий оқимини ташкил этади. Мазҳабнинг асосчиси 
сифатида олтинчи имом — Жаъфар ас-Содиқ (700—765) қабул 
қилинган булса-да, аслида унинг шакллаиишида имом иш­
тирок этмаган. IX—X асрларда бир қатор мужтаҳид ва илоҳи- 
ётчилар томонидан мазҳаб таълимоти ишлаб чиқилган.
Ш иалик ҳозир Эрон Ислом Республикаси, Ироқ ва Яман- 
да кенг тарқалган. Шиа йўналишига мансуб айрим гуруҳлар 
Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Сурия, Ливан, Миср 
каби давлатларда \ам учрайди. Маълум миқдорда шиа йўна- 
лишидаги мусулмонлар Озарбайжон, Тожикистон ва Мар­
казий Осиёнинг айрим ҳудудларида учрайди.
181


Исломдаги энг йирик йўналиш суннийликдир. Сунний- 
лар ўзларини асл ислом анъаналари тарафдорлари деб ҳисоб- 
лайдилар. Суннийлик ортодоксал (грекчада — диндор, эъти- 
қодли, яъни, бирон-бир таълимотга, йўналишга, динга оғиш- 
май амал қилувчи деган маъноларни англатади) ислом йўна- 
лишидир. Йўналиш исломнинг Муҳаммад пайғамбар даври­
да вужудга келган таълимотини тан олади. Суннат исломнинг 
иккинчи манбаи сифатида қабул қилинган ва унда анъана­
вий диний маросимлар, маиший турмуш ҳамда ижтимоий 
ҳаёт қоидаларига амал қилинади.
Суннийликда исломнинг муқаддас манбаларини ижти­
моий ҳаётда қўллашга муносабат масаласида қуйидаги маз- 
ҳаблар мавжуд:
1) ҳанафия мазҳабига Имом Абу Ҳанифа (Имом Аъзам) 
асос солган. Мазҳабнинг мафкураси ислом ақидаларини иж­
тимоий ҳаётга татбиқ этишда ижодий ёндашувга асосланади 
ва бунда қиёс (арабчада — солиштириш, таққослаш, ўхша- 
тиш деган маъноларни англатади) қоидаларини қўллаш би­
лан мусулмон жамоаси ёки давлат манфаатларига кўпроқ 
мос келувчи ечимни танлашга интилади. Ҳанафия мазҳабига 
суннийларнинг 1/3 эътиқод қиладилар;
2) моликия мазҳабига Малик ибн Онас (713—795) асос сол­
ган ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлиги даврида вужудга 
келтирилган диний-ҳуқуқий тартиботга асосланади. Моли­
кия мазҳаби Қуръон ва суннатни ак^га асосланиб (рацио­
нал) талқин қилишга қаршилик қилса ҳам, қиёсни ижти­
моий ҳаётда қўллашни тўлиқ инкор этмайди. Ҳозирда ушбу 
мазҳабнинг Тунис, Жазоир, Марокаш сингари давлатларда 
тарафдорлари бор;

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling