Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Қуръони карим / Таржимон ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Ман­


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

1 Қуръони карим / Таржимон ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Ман­
сур.-Т.. 1992.-Б.95.
170 -


Намоз кунига беш вақг ўқилади, ундан фақат беморлар ва 
ёш болалар озод қилинадилар. Мусулмонлар эрта тонгда, туш­
да, тущдан сўнг, кун ботищдан ва уйқудан аввал намоз ўқиш- 
лари керак. Намоздан олдин, албатта, таҳорат (покланиш) 
маросимига амал қилинади. Агар сув бўлмаса, ҳатго тупроқ 
билан ҳам таҳорат қилишга ижозат берилади. Мусулмонлар ўз 
турмуш ташвишлари билан намоз вақгини унутмасликлари 
учун масжидларда баланд миноралар қурилади ва у ердан ту­
риб масжид муаззин (сўфи)лари баланд овоз билан мусул- 
монларни намоз ўқиш вақги ҳақида хабардор қиладилар.
Рўза. Ислом динида фақат битга шундай чеклаш мавжуд. 
Бир ой давомида мусулмон киши эрта тонгдан кечгача таом 
емаслиги, сув ичмаслиги, ишрат қилмаслиги лозим. Фақат 
қоронғи тушиши билан меъёрида таом ейишга рухсат берила­
ди. Исломда бир йил 354 кундан иборат бўлганлиги учун ра­
мазон (рўза) ойининг вақги доимо ўзгариб туради. У қаҳратон 
қишга ҳам, ёзги жазирама кунларга ҳам тўғри келиши мум­
кин. Рамазон ойида меҳнат қилиш одатдагидек кечади. Рўзани 
сабабсиз бузган киши фарзга амал қилмаган деб ҳисобланади. 
Рўза тутишдан мақсад мусулмонлар иродасини чиниқгириш- 
дир. Шунингдек, рўза одамларнинг маънавиятини юксалти- 
ради. Рўза вақтида мусулмонлар бир-бирларига яхши ният 
тилайдилар, ўзаро муносабатларда ёмонликлар, жанжаллар 
унутилади ва одамлар. гаплашганда ёмон (к#пал> сўзларни 
ишлатишдан ўзларини тийишга ҳаракат қиладилар.
Закот. Ҳар бир мулкдор мусулмон йилда бир марта кам- 
бағал, бева-бечора, ночорлар учун йиллик даромадининг бир 
қисмини бериши шарт. Бу исломга эътиқод қилувчи мулк­
дор мусулмонлар учун мажбурий амал саналади. Закот ислом 
давлатларида мунтазам равишда йилнинг охирида олинади. 
Унинг микдори пул даромадининг улуши 1/40 (2,5%)га тенг. 
Дунёвий давлатларда мусулмонларнинг айрим қисми закот- 
ни масжидларга ихтиёрий хайр-эҳсон сифатида берадилар. 
Мажбурий бўлмаган яна бир вазифа — садақа. У одатда ихти­
ёрий равишда камбағаллар, етимхонатар, масжшпар ва мод­
дий ёрдамга м у\ю ж кишиларга берилади. Садақа ўзига тўқ 
мусулмонлар учун таскин топиш, қониқиш \исси билан бир-
171


га, бева-бечора, камбағаллар жамоасининг ҳаёт кечириши- 
ни таъминлашга хизмат қилади.
Ҳаж. Шариатга биноан, ҳар бир мусулмоннинг ҳаётда 
ақалли бир марта Макка шаҳрининг муқаддас ерларини ҳамда 
худога сиғиниши ва Каъбани зиёрат қилиши. Зиёрат қуйида- 
ги талабларни бажаришни тақозо этади: Каъбани етти марта 
айланиш, қора тошни ўпиш, Сафа ва Марва тепаликлари 
ўртасида тез юриш, Замзам муқаддас қудуғидан сув ичиш
Арафот тоғи ёнида туриш, Мино водийсида шайтонга тош 
отиш, Оллоҳга қурбонлик қилиш каби маросимлар шулар 
жумласидандир. Ким ҳаж қилса, «ҳожи» унвонига эга бўлади 
ва унинг о қ салла ўраб юришига рухсат этилади.
Мусулмон руҳонийлари юқорида баён этилган бешта асо­
сий фарздан ташқари, яна бир фарз — жиҳод (ғазовот)ни таш- 
виқ қиладилар. Қуръонда бу ҳакда бирмунча аниқ маълумот 
берилган. Йилда саккиз ой (тўрт ой қон тўкиш гақикданган 
ойлар ҳисобланади) ёмонликка, душман кучларига қарши ёки 
динни куч ёрдамида ёйиш (бу масалада мусулмонларнинг 
қарашлари бир-биридан кескин фарқ қилади) учун курашиш 
муқаддас иш деб баҳоланади. Муҳаммад пайғамбар ўгитларига 
кўра, «улуғ жиҳод» бу мусулмоннинг эътиқоди ва гуноҳлари- 
га тавба-тазарру қилиш эҳгиёжи ўртасидаги маънавий кураш 
бўлса, «қуролли кураш» дин йўлидаги одатий ҳаракатдир.
Ислом ақидаларига кўра, муқаддас жиҳодда иштирок 
этиш, ҳатто ҳалок бўлиш кишини гуно\лардан фориғ кила­
ди ва шаҳиднинг жаннатдан ўрин олишида бунинг аҳамияти 
ката ҳисобланади. Айтиш жоизки, жиҳод тарзида нафақат 
босқинчилик урушлари, балки миллий озодлик курашлари 
ҳам олиб борилади (масалан, XX асрда бу шиор остида қатор 
миллий-озодлик курашлари бўлиб ўтган).
Исломда диний байрамларга алоҳида эътибор берилади. 
Улар қаторида энг катта эътиборга эга бўлганлари Рўза ҳайит, 
Қурбон ҳайит, Меърож, Мавлуд байрамларидир.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling