Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Қуръон, унинг мазмуни ва тузилиши


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Қуръон, унинг мазмуни ва тузилиши.
Суннат ва ҳадислар
Мусулмон анъаналарига кўра, Оллоҳнинг иродаси ва ўгит- 
лари Муҳаммад пайғамбарга фаришта Жаброил орқали ва- 
ҳий (арабчада — уқтирилган деган маънони англатади) 
қилинган. Ваҳий келган кун исломда Лайлат-ул қадр кечаси 
(арабчада — тақдирни ҳал қиладиган кеча деган маънони 
англатади) деб юритилади. Ўз навбатида, пайғамбар бу ўгит- 
ларни кишиларга етказган. Бу нарса мусулмонларнинг му­
каддас китоби Қуръонда (арабчада — ўқимоқ деган маънони 
англатади) баён этилган.
Муҳаммад даврида диний таълимот тартиб билан ёзиб 
борилмаган. Унинг ҳаётлигида муқаддас битикка эҳтиёж
- 164 -


бўлмаган, чунки дин ва давлат ишлари билан боғлиқ маса­
лаларни пайғамбарнинг ўзи бевосита \ал этган. У вафот этга­
нидан кейин диний таълимот баён этилган муқаддас ёзув- 
ларга эҳтиёж туғилган. Муқаддас битикнинг ягона матнини 
тайёрлаш мақсадида халифа Абу Бакр 632 йилда Қуръон са- 
ҳифаларини тўплаб, дастхат қилишни саҳоба (арабчада -
ҳамроҳ, дўст деган маъноларни англатади) Муҳаммад Зайд 
ибн Собитга топширган. Унинг таҳриридатайёрланган қўлёзма 
матни суҳуф (арабчада саҳифалар деган маънони англатади) 
деб номланган. Лекин суҳуф матни билан Қуръон суралари- 
ни (арабчада изра — деворни теришда ишлатиладиган ғишт 
ёки тошнинг бир қатори деган маъноларни англатади) мус­
такил тўпловчиларнинг матнлари ўртасида тафовутлар мав­
жуд бўлган. Бу эса динда катта муаммоларни келтириб чиқа- 
риши мумкин эди. Халифа Усмон муқаддас битиклар билан 
боғлиқ тафовутларни бартараф этиш мақсадида ўзининг раҳ- 
барлигида ижодий гуру\ тузган. Ижодий гуруҳ 651 йилда 
Қуръоннинг асл нусхасини тайёрлаган. Ундан фарқ қилади- 
ган барча матнлар йўқ қилинган. Тайёрланган нусха халифа 
Усмон мусҳафи (арабчада — ўрама қоғоз, пергамент деган 
маъноларни англатади) деб аталган.
Маълумки, Қуръони карим жами 114 сурадан иборат. Ҳар 
бир сура, ўз навбатида, Оллоҳ ўгитларидан иборат оятларга 
(арабчада — мўъжиза деган маънони англатади) бўлинади. 
Қуръондаги биринчи сурадан ташқари қолган барча суралар 
ҳажм жиҳатдан торайиб, кичиклашиб, ихчамлашиб боради. 
Энг узун суралар Қуръоннинг бошида ва энг қисқа суралар 
эса охирида жойлаштирилган. Шунинг учун унда хроноло­
гик ва мантиқий тартиб йўқ. Қуръонда ҳар бир сурага ном 
берилган, лекин кўпчилик ҳолларда суранинг номи мазму­
нига мос келмайди. Биринчи сура «фотиҳа» ёки «очувчи сура» 
бўлиб, у мусулмонлар такрорлаб ўқийдиган дуодан иборат. 
«Ан-нос» сураси билан Қуръони карим якунланади. Ҳар бир 
сура доирасида оятлар тартиб билан рақамланган. Сураларда 
оятларнинг сони турлича (масалан, энг қисқа ҳисобланувчи 
103, 108, 110-суралар учта оятдан, энг узун — 2-сура эса 286 
оятдан иборат). Оятларга суралар каби ном берилмаган. Ҳажми
165 -


жиҳатдан оятлар икки сўзнинг бирикмасидан (масалан, 82- 
суранинг 1-5 оятлари) ёки тугал фикрни ифодаловчи катта 
жумлалардан (масалан, 3-суранинг 11, 14, 18, 19, 20 синга­
ри оятлари) тузилган. Кўп оятлар мазмунан бир-бирини 
такрорлайди. Бунга сабаб, ўша даврда маълум гоя, ривоят ва 
кўрсатмаларни такрор айтиш кенг қўлланилган. Суралар мат- 
нига ўзгартишлар киритмасдан оятларга тақсимлаш XX аср­
нинг бошларигача давом этган. Шу боис Қуръоннинг \ар бир 
тарихий даврдаги нашрларида оятларнинг сони турлича 
кўрсатилган (масалан, 1989 йилда чоп қилинган «Ислом маъ- 
лумотномаси»да 6204 тадан 6232 тагача оятлар қайд этилган).
Диний ривоятларга кўра, Қуръоннинг матни Муҳаммад- 
га 22 йил давомида ваҳий қилинганлиги сабабли тарихий 
давр ва шароит таъсирида ундаги айрим кўрсатмалар Узга­
риб борган. Унинг матни мазмунида зиддият, бир-бирини 
инкор этувчи фикрлар пайдо бўлган. Буни ҳал этиш учун 
насҳ (араб тилида - бекор қилиш деган маънони англатади) 
назарияси ишлаб чиқилган. Мазкур назария бўйича Қуръон- 
да насҳ (бекор қилувчи) ва мансуҳ (бекор қилинувчи) оят­
лар мавжуд. Кейинроқ ижод этилган оятлар (носиҳ), илгари­
ги, мазмунан қарама-қарши бўлган оятлар (мансуҳ)ни ин­
кор этади. Қуръоннинг 40дан ортиқ сураларида зиддиятлар, 
қарама-қаршиликлар мавжудлиги қайд қилинган.
Ўз мазмунига кўра, Қуръон турли қонун-қоидалар маж­
муи, анъана ва удумлар, афсона ва ривоятлардан иборат 
бўлиб, уларнинг кўпчилиги араб аҳолиси ўртасида кенг тар- 
крлган. Қуръонда асосан яккаю-ягона яратувчи худо — Оллоҳ 
ва унинг иродасига сўзсиз итоат этиш лозимлиги ҳақида га- 
пирилади. Қуръонга биноан, О лло\ оламни олти кун даво­
мида, яъни биринчи кун самони, иккинчи кун Қуёш, Ой, 
юлдузлар ва шамолни, учинчи кун ерда ва сувда яшовчи 
турли махлуқлар, шунингдек осмонда яшовчи фаришталар 
ва ҳавони, тўртинчи кун сувни (барча махлуқпарга таом бел- 
гилаган ва шу кундан эътиборан, унинг иродасига биноан, 
дарёлар оқа бошлаган), бешинчи кун жаннатни, олтинчи 
кун Одам Ато ва Момо Ҳаволарни яратган. Шанба куни эса 
ҳеч нарса яратилмаган, барча ишлар якунланган булиб, олам­
да осойишталик ва уйғунлик ҳукм сурган.
166 -


Қуръонга кўра, Олло\ етти оламни яратиб, уларни устма- 
уст жойлаштирган. Энг қуйи оламда Қуёш ва Ойни мустаҳ- 
камлаган. Сўнг у ерни одамлар оёғи остига гилам каби тўша- 
ган ва унинг сурилиб кетмаслиги учун устига тоғларни бости- 
риб қўйган. Инсонни яратиш худонинг фаолиятидаги энг олий 
иш ҳисобланади. Оллоҳ дастлаб барча гўзал нарсаларни, ке­
йин одамни яратишга киришган. У инсон жисмини тупроқ ва 
лойдан ясаб, муайян тузилиш ато этган, сўнг кўз, қулоқ, 
юрак билан тўлдириб, муқаддас руҳий ҳаёт бағишлаган.
Қуръон матни мазмунини тушуниш асрлар давомида қийин- 
лашиб борган. Муқаддас китобни тафсир қилиш (изоҳлаш) 
анъанаси муаммони янада мураккаблаштирган. Тафсирнинг 
хилма-хил типлари мавжуд. Уларнинг энг асосийлари кадим­
ги ривоятларга, илк шар^ларга таяниб тафсирлаш, илоҳиётга 
асосланиб, Қуръонни ички зиддиятлардан холи, анъанавий 
қарашлар билан тушуниб бўлмаслигига асосланиб рациона! 
тафсир қилиш, муқаддас китобнинг мазмунини тушунишни 
даражаловчи тафсир. Бунда кишининг маънавий баркамоллиги 
ва тушунчасига катта эътибор берилган. Қуръоннинг матнини 
тафсир қилиш уни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва мада­
ний ҳаётга мослаштиришга имкон берган.
Исломнинг муқаддас манбаи — Қуръони карим ижтимоий 
ҳаётдаги ўзгаришларга тўлиқ жавоб бериш имкониятига эга 
эмас эди. Шу тариқа панд-насиҳатлар йиғиндиси — суннат (араб­
чада — одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи каби маъноларни 
англатади) вужудга келган. Исломда суннат аҳамияти жиҳат- 
дан Қуръондан кейин туради. У Муҳаммад (САВ)нинг сўзлари 
ва хатти-ҳаракатлари баён қилинган мукдддас ривоятлардан 
иборат. Суннат VII асрнинг ўрталарида вужудга келган.
Суннат ҳадислардан (арабчада — ҳикоя, хабар, билдириш, 
парча деган маъноларни англатади) ташкил топган. Улар Му­
хаммад пайғамбарнинг ҳаёти, фаолияти ва кўрсатмалари 
ҳақидаги ривоятлардан иборат. Араб халифапиги ташкил топ- 
ганидан кейин ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўзга- 
ришларнинг диний таълимотда акс эттирилиши зарурати ва 
сиёсий ҳокимият учун курашда турли гуруҳлар Муҳаммад- 
нинг обрў-эҳтиромига таянишга интилиши сабабли, ҳадис-
167


ларнинг сони жадал сурьатлар билан кўпайиб борган. Ҳадис- 
ларни туплашдаги бундай тартибсизликка фақат IX асрда чек 
қўйилган. lily даврга келиб, улар тартибга солинган ва дин, 
ахлоқ, фиқҳнинг муқаддас манбаига айланган.
Ҳадисларни йигувчи, шарҳловчи, тарғиб этувчи шахслар 
«муҳаддис» деб атапган. Муҳаддислар ҳадисларни тўплашда, 
биринчидан, иснод (арабчада — таянч деган маънони англа­
тади), яъни ҳадисни маълум қилган кишиларни санаб ўтиш- 
лари, иккинчидан, матн, яъни ҳадиснинг мазмунини баён 
қилишлари керак. Нуфузли ҳадислар тўпламида қўшимча ра­
вишда ҳадисларга mapjyiap берилади. Ҳадислар тўпламлари 
жуда кўп, доимо уларнинг олтитаси алоҳида эъзозланади. 
Олтита тўпламдан Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810- 
870) ва Муслим ан-Нишопурий (817-875) қаламига мансуб 
ҳадислар тўплами ишончли деб тан олинган. Исломдаги йўна- 
лиш ва оқимларнинг ҳадисларга муносабатларида турлича 
ёндашувлар мавжуд. Шунга қарамасдан ҳадислар тўпламлари 
умумий аҳамиятга эга қадриятдир. Ш иалик йўналиши ало- 
ҳида ҳадислар тўпламига эга бўлиб, уларда Муҳаммаднинг 
оиласи га алоҳида эътибор берилади. Лекин иккала йўналиш 
ҳам ҳадисларнинг муқаддас ривоятлар сифатидаги аҳамия- 
тини инкор этмайди.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling