Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Протестантларнинг ўзига хос жиҳатлари


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Протестантларнинг ўзига хос жиҳатлари
Христианликнинг катга йўналишларидан яна биттаси про- 
тестантизмдир (лотинча protestans — қарши чиқувчи, норози 
деган маъноларни англатади). У XVI—XVII асрларда Ғарбий 
Европадаги феодал тузум ва унинг мафкуравий таянчи булган 
реакцион католицизмга қарши кучли ижтимоий-сиёсий, иж-
149 -


тимоий-маданий ва диний ҳаракатларнинг бошланиши са­
бабли вужудга келган. Ҳаракат иштирокчилари католик чер- 
ковини евангелиялар гояларидан чекинишда айблаб, уни аст 
ҳолатига қайтаришни талаб қилиб чиққанлар. Бу тарихда «ре­
формация ҳаракати» (лотинча reformatio — ўзгартириш, тўф и- 
лаш каби маъноларни англатади) деб аталади.
Реформация ҳаракати чуқур тарихий илдизга эга. Ҳаракат 
бошланишидан олдинги даврларда ҳам руҳонийларнинг маъ­
навий бузукужги, ўз вазифасини суиистеъмол қилишлари, 
дабдабабозликлари, кишиларга бефарқлик, тамагирлик ва 
расмиятчилик каби иллатлари илгор жамоатчилик вакилла­
ри томонидан кескин танқид қилинган. Жумладан, Оксфорд 
университетинг профессори Ж.Виклиф ва Прага универси- 
тетининг профессори Я.Гуснинг чиқишларини алоҳида қайд 
этиш лозим.
Германия ва Швейцария реформациянинг марказлари эди. 
Ушбу \аракат кейинчалик Ғарбий Европанинг бошқа дав- 
латларига ёйилган. Мартин Лютер (1483—1546), Томас Мюн- 
цер (1430—1525), Ж.Кальвин (1509—1564) реформация ҳара- 
катининг ташкилотчилари ва раҳбарлари ҳисобланганлар.
Ўрта асрларда католик черкови асосий бойлик саналувчи 
ер майдонларининг катта қисмига эгалик қилган. Аҳоли даро- 
маднинг ўндан бир қисмини солиқ шаклида черковга тўлаган. 
Руҳонийлар тушумларни кўпайтириш мақсадида хизмат тўлов- 
лари микдорини ошириб бориш билан бирга мансабни суиис­
теъмол қилиш, тамагирлик, порахўрлик каби воситалардан 
фойдаланар эдилар. Индульгенциялар (лотинча ihduigehtia — раҳм- 
шафқат деган маънони англатади) сотиш кенг қўлланилган. 
Руҳонийларнинг маънавий бузукутиги, бефаркулиги, беғамлиги 
шу даражада кенг илдиз отган эдики, черков уни ўз доктрина- 
сида ҳам акс эттиришга мажбур бўлган. Доктринага биноан, 
маънавий фазилатларидан қатъи назар, диний маросимни ру- 
\оний бажарган бўлса, и.лоҳий аҳамиятини йўқотмаган.
Католик черковидаги «носоғлом» муносабатлар рефор­
мация ҳаракатининг вужудга келишида муҳим бўлган, л е­
кин унинг асосий сабаби уз умрини яшаб булган феодал 
муносабатлардир. Феодал жамият негизида вужудга келиб,
150

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling