Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


- Назорат учун саволлар ва топшириқлар


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

-


Назорат учун саволлар ва топшириқлар
1. Христианликнинг вужудга келиши сабаблари нималар­
дан иборат?
2. Христианлик таълимотининг асосларини аниқланг.
3. Христианликнинг муқаддас ривоягларига қайси манба­
ларни киритишимиз мумкин?
4. Христианликнинг улуг байрамларини санаб беринг.
5. Қачон ва нима сабабдан христианликда бўлиниш ву­
жудга келган?
6. Католицизмнинг хусусиятлари нималардан иборат?
7. Католицизмда черковларни бошқаришнинг ўзига хос 
хусусияти нималардан иборат?
8. Протестантизмнинг католицизмдан фарқдарини аниқ- 
ланг?
9. Православиеда нима сабабдан автокефал черковлар юзага 
келган?
10. Протестантизм қачон ва қандай сабабларга кўра ву­
жудга келган?
11. Протестантизмнинг ўзига хос хусусиятларини аниқланг.
- 156 -


7-мавзу
ИСЛОМ ДИНИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ 
ВА ТАРҚАЛИШИ
Ислом динининг вужудга келиши. Муҳаммад пайғамбар ва 
унинг янги динни шаклланишидаги хизматлари
Ислом дини юзага келиши жиҳатидан жаҳон динлари 
ичида учинчи ўринда туради. Ислом дини Яқин ва Ўрта 
Шарк,, Ш имолий Африка, Ж ануби-ш арқий Осиё, Кавказ 
халқларининг тарихида ниҳоятда муҳим ўрин тутади ва айни 
вақтда ҳам уларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётига 
катта таъсир ўтказиб келмокда. Эрон, Покистон, АфЕонис- 
тон, Саудия Арабистони, Ливия, Тунис, Судан сингари 
мамлакатларда ислом расмий давлат дини мавқеига эга. МДҲ 
давлатлари ҳудудида Марказий Осиё, Шимолий Кавказ, Озар­
байжон, Татаристон ва Бошқирдистон халкдари ўзларининг 
ислом динида эканликларини эътироф этишади. Ҳозирги 
кунда турли қитъаларда яшовчи бир миллиарддан зиёд киши 
ирқи, миллати, синфи ва табақавий фарқларидан қатъи на­
зар, ислом дини нормалари ва қадриятлари атрофида бир­
лашган ҳамда жаҳон ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида 
салмокди ўринлардан бирини эгаллайди.
Ислом милодий VII асрнинг бошларида Арабистон ярим- 
оролида пайдо бўлган. Яриморол аҳолисининг асосий қисми- 
ни араблар ташкил этган. Ислом вужудга келиши арафасида 
араблар асосан чорвачилик билан шуғулланар эди. Арабис- 
тоннинг қулай геофафик ўрни (ҳудудидан Ғарб ва Шарқ дав- 
латларини боғловчи карвон йўллари ўтган ва учта қитъани 
туташтириб туради) сабабли, савдо-сотиқ ва ҳунармандчи- 
лик қадимдан ривожланган. Иктисодий ривожланиш даража­
си яриморолнинг ҳудудида турлича бўлган. Унинг бепоён чўлла- 
рида яшаган кўчманчи араблар чорвачилик билан шуғуллан- 
ган. Яриморолнинг шимолий қисмида Византия ва Месопо­
тамия каби қадимги маданий марказларнинг таъсири кучли
157


эди. Карвон йўли ўтган жануби-ғарбий қисми (Ҳижоз)да қадим- 
дан савдо-сотиқ, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик 
ва қисман ҳунармандчилик ривожланган.
Милодий I асрда Арабистоннинг жануби-ғарбий қисми- 
да шаҳар-давлатлар вужудга келган. IV—VI асрларда бу ерда 
Макка, Ясриб, Тоиф сингари йирик шаҳарлар мавжуд эди. 
Уларда истиқомат қилувчи араб зодагонларининг даромади- 
ни карвон йўлларидан келаётган бож солиқлари ва савдо- 
сотиқтушумлари ташкил этган. Минтақадаги иқгисодий жон- 
ланиш натижасида кўчманчи чорвадор қабилаларда уруғ- 
қабилавий муносабатларнинг емирилиши ва давлат уюшма- 
ларининг пайдо бўлиш жараёни кучайган.
Арабистоннинг қулай географик ўрни, карвон йўллари 
бўйлаб бой шаҳар-давлатларнинг мавжудлиги қудратли қўшни 
давлатларнинг минтақага қизиқишини кучайтирган. VI аср­
нинг бошларида Арабистоннинг жануби-ғарбий қисмида 
жойлашган Эфиопия (Ҳабашистон) давлати яриморолнинг 
карвон йўллари ўтган қисми (Ҳижоз)ни босиб олган. Лекин 
Ҳабашистон бой ўлкада мустаҳкам ўрнаша олмаган. VI аср­
нинг иккинчи ярмида Эрон Сосонийлари давлати Эфиопи- 
яни Арабистондан суриб чиқарган. Арабистон Сосонийлар 
давлати таркибига киритилган.
Сосонийлар ҳукмронлиги минтақадаги ижтимоий-иқги- 
содий вазиятни кескинлаштирган. Бунга сабаб уларнинг Буюк 
ипак йўлининг аҳамиятини янада ошириш мақсадида, Ара­
бистондан ўтган жанубий карвон йўлини издан чиқаришла- 
ри бўлган. Оқибатда жанубий карвон йўли вайрон қилинган. 
Карвон йўлидан келаётган даромад эса кескин камайган. Ара­
бистоннинг ташқи савдо айланмаси қисқарган ва хўжалиги 
инқирозга учраган.
Арабистондаги иқгисодий инқироз натижасида аҳолининг 
турмуш даражаси кескин пасайиб кетган ва маънавий тушкун- 
лик юзага келган. Қабилавий низолар кучайган. Халқ орасида 
халоскор маҳдийнинг келиши тўғрисидаги ривоят тарқалган.
Бу давр кўчманчи араб қабилалари (бадавийлар)нинг уруг- 
қабилачиликдан синфий тузумга ўтиш даврига тўғри келган­
лиги сабабли вазият янада мураккаблашган, анъанавий тур-
158
-


муш тарзи ва нормалари бузила бошлаган. Ижтимоий зидцият- 
лар ва араб крбилаларининг оғир тангликдан чиқиш учун мар­
казлашган мустақил давлатга бирлашишга интилиши кабилар 
кучайган. Бунинг учун тарқоқ араб цабилаларни бирлаштирув­
чи мафкура зарур эди. Ислом дини тарқоқ қабилаларни бир­
лаштирувчи мафкура сифатида тарих саҳнасига чиққан.
Исломгача Арабистонда турли хил динлар мавжуд эди. Се­
мит қабилалари анъаналарига кўра, Қуёш, Ой, табиатнинг 
бежилов кучлари, турли худолар ва рух^арга сиғинганлар. Ҳар 
бир қабиланинг ўз худолари, тотем ёки фетишлари мавжуд 
бўлган. Улар го\ида бир-бирига қарама-қарши эди. Қабила- 
нинг диний тасаввурлари фақат мазкур қабила аъзоларининг- 
гина бирлигини таъминлаган, умумараб дини эса йўқ эди.
Ибтидоий дин шакллари ва кўпхудолилик билан бирга 
яккахудолиликка асосланган дин турлари ҳам ёйилган. Араб­
лар қадимдан яккахудолиликка эътиқод қилган яҳудийлар 
билан ёнма-ён яшаганлар. Эфиопия Арабистоннинг бир қис- 
мини босиб олганидан кейин христианлик (исломгача Эфи- 
опияда давлат дини сифатида қабул қилинган) кенг ёйила 
бошлаган. Сосонийлар давлати Арабистонда зардуштийлик­
нинг кенг ёйилишига шарт-шароит яратган. Оқибатда араб­
лар орасида ибтидоий дин шакллари билан бирга яккахудо­
лиликка сиғинувчиларнинг ҳам сони ортиб борган.
VI 
асрда Жанубий Арабистонда ҳакифлар. (арабчада -
чинакам эътиқод қилувчилар, тақводорлар деган маънолар­
ни англатади), яъни якка худоликка даъват этувчилар \apa- 
кати кенг ёйилган. Уларни «ҳанифлар» деб аталганлигининг 
сабаби ҳозиргача аниқ эмас. Айрим манбаларда \аракат иш- 
тирокчиларининг кўпчилиги «бану ҳанифа» уруғидан чиқ- 
қанлиги боис шундай ном берилганлиги қайд этилади. Улар 
санамлар, фетишлар ва турли худоларга сиғинишни қора- 
лаб, ягона худога сиғинишни даъват қилганлар. Айрим ҳаниф- 
лар ўз худоларини «Оллоҳ» (арабчада — ал-ипоҳ ёки семит 
тилида — ал ёки эл сўзидан олинган бўлиб, худо, Оллоҳ 
деган маъноларни англатади) деб атаганлар.
Ҳанифлар ҳаракати бошланган даврда Оллоҳ қурайш қабила- 
сининг санами ҳисобланган. Мазкур ҳаракат иштирокчилари
159
-


жуда кўп бўлган, лекин ислом вужудга келганидан кейин улар 
тўғрисида маълумот берувчи манбалар деярли йўқ қилиб таш­
ланган. Қуръон ва бошқа манбаларда Сажжоҳ, Тулайҳ, Асвад, 
Мусайлима каби ҳанифлар тўфисида маълумотлар берилган.
Ҳанифлар ўзларини худонинг илоҳий хабарини одамлар­
га етказувчи вакили — пайгамбар деб атаганлар. Бирок, бун­
дай даъволар аҳоли орасида эътиборсиз қолган. Фақат Му­
хаммад алайҳиссаломгина ислом тарихида буюк пайгамбар 
сифатида тан олинган.
Муҳаммад 570 йилда Макка шаҳрида таваллуд топган. Унинг 
туғилиши арафасида отаси, 6 ёшлигида эса онаси Амина ая 
вафот этган. Ота-онасидан эрта жудо бўлган Муҳаммад даст­
лаб бобоси Абд ал-Муталлиб томонидан, у оламдан ўггач эса 
амакиси Абу Толибнинг қўлида тарбияланган. Муҳаммад ёшлик 
чоғиданоқ амакисининг савдо ишларида ёрдам берган. У меҳ- 
наткашлиги, одамларнинг эътиборини қозона олиши, улар­
нинг кўнглига йўл топа олиши ва содик^иги билан ном қозон- 
ган. Шу боис унга «Амин» (содиқ) деган тахаллус берилган.
Абу Толиб Муҳаммадни 21 ёшида бадавлат бева хотин 
Ҳадичага иш бошқарувчиликка хизматга берган. Кўп вақт 
ўтмасдан у Ҳадичага уйланган. Эр-хотиннинг ёшида жуда 
катта фарқ (Муҳаммад хотинидан 15 ёш кичик бўлган) бўлса- 
да, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббатга асосланган мустаҳкам 
оила қурилган. Бироқ Муҳаммаднинг хотинларидан бири 
Ойшанинг маълумотига кўра, уларнинг ёшларидаги фарқ 
катта бўлмаган. Шунга кўра, Муҳаммад уйланган вақтда 23 
ёшда, Ҳадича эса 28 ёшда бўлган. Агар уларнинг олти фар­
занд кўрганликлари ҳисобга олинса, Ойшанинг маълумоти 
ҳақиқатга яқин бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Муҳаммад уйланганидан кейин савдо ишларини давом 
эттириш ва мулкини кўпайтиришга ҳаракат қилса-да, яшаш­
дан энг асосий мақсад Оллоҳга хизмат қилиш деб ҳисобла- 
ган. Мулкий таъминланганлик унга диний ишлар билан мун­
тазам шуғулланиш имконини берган.
610 йилда Муҳаммад худодан ваҳий (худонинг хоҳиш-иро- 
дасини ифодалайдиган «ҳақиқат»ларни одамларга мўъжиза- 
вий йўллар билан етказиш) келаётганлигини айтиб, араб-
160


ларни ягона худо — Оллоҳ атрофида бирлашишга даъват эт­
ган ва инсонларни Оллоҳ иродасига бўйсунишга чақирган.
М аълумки, ягона Оллоҳ тўғрисидаги ғоя, унга имон 
келтирганларнинг биродарлигини англатади. Муҳаммаднинг 
даъватини қабул қилганлар ўзаро ҳамкорлик, бир-бирига 
муҳаббат, эзгулик ва адолат қоидалари асосида бирлашиш- 
ни ҳақиқий эътиқод асослари деб ҳисоблаганлар. Муҳаммад 
Оллоҳга имон келтиришга даъват этишни бошлаган даст­
лабки даврларда янги дин яратишни даъво қилмаган. Шуни- 
си эътиборга моликки, ислом дини (арабчада иыом — итоат 
этиш, бўйсуниш деган маъноларни англатади) тарқалиши- 
нинг дастлабки йилларида у Қуддус шаҳри томонга қараб 
сажда қилган. Христианлар ва иудаизмга сиғинувчиларни 
биродарлар деб ҳисоблаган. Яҳудийлар дастлаб Муҳаммадни 
маҳдий сифатида қабул қилган бўлсалар-да, кейинчалик 
унинг қарашларини танқид қилганлар. Диний қарашлардаги 
ихтилофлар сабабли иудаизм ва христианлар билан ажра­
лиш юз берган. Муҳаммад ўз тарафдорлари ни барча диний 
маросимларни арабларнинг сиёсий ва диний маркази — Макка 
шаҳрига қараб бажаришга даъват этган.
Муҳаммаднинг даъваткорлик фаолияти дастлаб катта 
қийинчиликларга дуч келган. Қатто энг яқин қариндошлари 
қам дастлаб унинг ғоясини қабул қилмаганлар. Муҳаммад- 
нинг Макка шаҳридаги 12 йиллик даъватчилик. фаолияти му- 
ваффақиятсизлик билан якунланган. М акка зодагонлари 
унинг даъватларидаги ижтимоий адолат, дин 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling