Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


олим Т.Парсонс ажратган. Унинг фикрича, муайян қонуний-


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

олим Т.Парсонс ажратган. Унинг фикрича, муайян қонуний- 
ликсиз, яъни легитимликсиз ҳеч бир ижтимоий тизим мав­
жуд бўла олмайди. Легитимлик воситасида жамият аъзо­
ларининг хатти-ҳаракатлари муайян қолипга солинади, жа­
миятда барқарорлик таъминланади. Т.Парсонс диний нор­
маларни жамият тараққиёти давомида шаклланиб, ўзгариб 
ва ривожланиб борувчи бошқа ижтимоий нормалардан ус­
тун қўяди, чунки диний нормалар жамиятнинг ахлоқий-маъ- 
навий тартибини белгилайди.
Легитимлик диндорларнинг эътиқод билан боғлиқ ўзаро 
алоқаларини тақозо этади. Бу эса унинг навбатдаги алоқа
- 24 -


вазифасини юзага келтиради. Диннинг алоқа вазифаси дин- 
дорларни диний мафкура воситасида бирлаштиради. Шу би­
лан бирга, жамият ва шахс ўртасида ўзаро алоқа ўрнатили- 
шига ёрдам беради.
Юқоридаги та\лилдан кўриниб турибдики, дин ўз тар­
кибига кўра жуда мураккаб ва ранг-баранг мазмунга эга. У 
инсоннинг ҳиссий-образли фаолиятидан тортиб ҳаёт маъ­
носини англаши билан боғлиқ бўлган юксак ахлоқий-маъ- 
навий фаолияти, тафаккури ва ижодига хос \одисаларни 
қамраб олади. Дин таркибида ахлоқий элементлар билан бирга 
ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатлар ҳам мавжуд. Шу боис динга фа- 
қат ахлоқий-маънавий ҳодиса деб қараш нотўғри. Унда қону- 
нийлик ва уни сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган 
руҳий имконият ҳам мавжуд. Диннинг бундай жиҳатларини 
мазкур қўлланмада алоҳида мавзу тарзида ўрганамиз.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар
1. Диншунослик фанининг предмети ва вазифалари ни­
малардан иборат?
2. Диншуносликнинг бошқа гуманитар ва ижтимоий-иқти- 
содий фанлар билан алоқадорлигини тахдил қилинг.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling