XIX
асрнинг охири —
X X
асрнинг бошларида динни соци-
ологик ўрганишда катга кггуқлар қўлга киритилган. Бу соҳада
немис мутафаккири М.Вебер (1864—1920) ва француз мутафак-
кири ЭДюркгеймларнинг (1858-1917) хизматлари катга бўлган.
М.Вебернинг фикрига кўра, социологияни диннинг ман
балари ва метафизик моҳияти масаласи эмас, балки унинг мав-
жудлиги, шарт-шароитлари қизиқгиради. Социология эса ди
ний ғоялар ва тасаввурларнинг кишилар хатти-ҳаракатлари ва
ижтимоий ҳаётга таъсири каби масалаларни ўрганиши керак.
М.Вебер социология предметини диннинг социал функ-
циясидан келиб чикдан \олда белгилаган. Динни индивид ва
жамиятнинг аҳамияти, символлари ва қадриятларини белги
ловчи маданий тизим, ижтимоий институт деб ҳисоблаган.
Дин қадриятларнинг бирламчи асосидир. Зеро, дин киши
ҳаракатига маъно ва мазмун бахш этувчи энг муҳим усул си
фатида унинг мақсадини белгилайди. Дин воситасида дунё
манзараси ишлаб чиқилади, унда амал қиладиган қадрият-
лар ва нормалар тизими ҳосил қилинади. Бу эса ҳаёт учун
нималар аҳамиятлч ёки аҳамиятсиз эканлигини аниқловчи
восита вазифасини бажаради.
31
Э. Дюркгейм динни ўрганишда М.Веберга нисбатан тамо
ман бошқача ёндашади. У динни ўрганишда социологик тад-
қиқотларнинг умумий принципларига таянади. Унинг фик
рига кўра, социал маълумотларнинг манбаи тафаккурда ёки
алоҳида олинган кишитарнинг хатти-ҳаракатларида эмас,
балки жамиятдадир. Социал воқелик ҳосил бўлиши учун ка
мида бир неча киши бирлашиб ҳаракат қилиши ва бу жара
ён янги натижани вужудга келтириши керак. Мазкур
Do'stlaringiz bilan baham: |