Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


кирларнинг ҳақиқатни излаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

кирларнинг ҳақиқатни излаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида 
диний догмалар доирасидан четга чиқишга йўл қўйилмади.
Европада Уйғониш даврига келиб, ижтимоий-иқгисодий 
ва сиёсий ҳаётда амалга оширилган ўзгаришлар (капиталис­
тик муносабатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши, фан 
ва санъатнинг юксалиши, гуманизм ва реформация \аракат- 
лари) натижасида ҳурфикрлилик аста-секин қайта тиклана 
бошлаган. Инглиз мутафаккири Томас Гоббс (1588-1679 йил­
лар) диннинг вужудга келиши сабабларини одамларнинг та­
биат ва жамият ривожланиши қонуниятларини билмасли- 
ги, улар олдидаги ожизлиги, доимо таҳдика ва қўрқувда 
яшашлари билан боғлаб тушунтирган. Нидерландиялик му­
тафаккир Б.Спиноза эса (1632—1677 йиллар) Т.Гоббснинг 
ғояларини ривожлантирган. У ўз кучига ишонмаслик, умид 
ва қўрқув ўртасида доимий иккиланиш одамларга хос деб 
ҳисоблаган ва диний эътиқоднинг улар таъсирида вужудга 
келгани тўғрисидаги ғояни ишлаб чиққан.
XVIII 
асрда феодал тузум инқирози сабабли буржуа 
революцияларининг янги куч билан Европада ёйилиши му­
тафаккирларнинг динга муносабатида ўта кескин намоён 
бўлган. Дин - феодал тузумнинг инқирози сабабчиси ва иж­
тимоий тараққиётга тўсқинлик қилувчи куч, деган кайфият 
устуворлик қилган. Бундай фикр айниқса француз маъри- 
фатпарварларининг қарашларида кескин намоён бўлган. 
Маърифатпарвар П.Гольбах (1723—1789) динни кишининг 
хаёлида вужудга келган сафсата деб баҳолаган. Ф.Вольтер 
(1694—1778) диний эътиқод ва черков анъаналарини танқид 
қилиб, агар дин бўлмаганида уни ўйлаб топиш керак эди, 
деб П.Гольбахнинг фикрини қўллаб-қувватлаган. Маърифат­
парвар П.С.Марешаль (1750—1803) динни танқид қилишда 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling