янада кескин фикр билдирган ва дин инсон учун афюндир
деган хулосага келган.
Маърифатпарвар мутафаккирларнинг дин вужудга кели
ши сабабларини ўрганишда айтган мулоҳазаларини амали-
ётдан йироқ деб бўлмайди. Лекин уларнинг муаммони ўрга-
- 29 -
нишдаги илмий-объектив ёндашувлари бузилганлиги шуб-
ҳасиздир, чунки динни қуруқ сафсатадан иборат воқелик
ёки инсон учун афюн деб баҳолаш унинг ижтимоий ҳаётда-
ги аҳамиятини тўлиқ инкор этишдан бошқа ҳеч нарса эмас.
Айни дамда маърифатпарварларнинг, ўта кескин бўлса-да,
диннинг вужудга келишини ижтимоий ҳаёт билан боғлаб
тушунтиришга уринишлари антик давр ҳурфикрлигининг
қайта тикланиши ва жамиятда мустаҳкам ўрнига эга бўли-
шига шароит яратганини қайд этиш лозим.
XIX асрда диннинг моҳияти ва вужудга келиши сабабла
рини комплекс ўрганиш бошлаган. Илмий диншунослик мак-
таблари, йўналишлари ва таълимотлари пайдо бўлган. Би
ри нч ил ар қаторида В.Гримм, М.Мюллер каби шахслар раҳ-
барлигида мифологик мактаб вужудга келган. Ушбу мактаб
вакиллари диний эътиқодларни қадимги мунажжимлар ба-
жарганлар ва афсоналарда таърифланган маросим-пгарни ўрга-
нишдан пайдо бўлган деб ҳисоблаганлар. Аммо мактаб ва
киллари ривожланган диний тизимларни та\лил қилишда
аниқ хулосалар бермаганлар.
Диннинг пайдо бўлишини ўрганишда ўша даврда антропо
логик мактабнинг вужудга келиши муҳим бўлди. Ушбу макгаб-
нинг вакилларидан бири Л.Фейербах (1806—1880) динни ту
шунтиришда унинг ердаги манбалари ва илдизларини излаб
топишга ҳаракат қилган. Одамлар дин тимсолида ўзларининг
тасаввурлари орқали вужудга келтирилган образларга соғина-
Do'stlaringiz bilan baham: |