айрим ақидаларга эргаша бошладилар. Диний эътиқодга ҳам
ислоҳот ниқоби остида азалий диний анъаналаримизга зид
бўлган турли оқим ва мазҳаблар вакиллари кириб кела бош
ладилар. Шу даврда қурила бошланган кўплаб маежидларда
ўтмиши номаълум бўлган ғараз мақсадли кимсалар «ин қура»
бошладилар. Улар жамият ҳаётида сиёсий мавқега эга бўлиш,
ислом диний партиясини тузишга ҳаракат қилдилар. Айрим
вилоятларда мавжуд ҳукумат органларига муқобил бўлган
диний ташкилотлар \ам тузилди.
Бундай зиддиятли даврда дин ривожида кўплаб ижобий
натижаларга ҳам эришилди. Ислом динига беқиёс ҳисса
қўшган буюк алломалар, дин пешволарининг номлари қайта
тикланди, ислом динининг тараққиётига доир қатор тад
бирлар, ил мий-амалий анжуманлар ўтказилди. Бундай тад
бирлар Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган бошқа диний кон-
фессияларда ҳам амалга оширилди. Бу тадбирларнинг
айримларини санаб ўтиш кифоя.
Масалан, 1991 йил 11 апрелда «Рўза ҳайити» ва «Қурбон
байрами»ни миллий байрам деб эълон қилиш ҳақида Ўзбе-
кистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилин-
ди. 1992 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил
қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони, 1992 йил 1 апрелда эса Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Таъкидлаш жоизки, 1993 йил 16 сентябрда ислом динида
нақшбандия тариқатига асос солган Хожа Баҳовуддин На-
7
қшбанд таваллудининг 675 йиллиги Бухоро шаҳрида кенг
нишонланди. 1993 йил 23—24 октябрда Ўзбекистон Республи
каси ҳукуматининг қарори билан ва Буюк Британиянинг
Do'stlaringiz bilan baham: |