Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


дин, диний мазҳаблар, диннинг тарихи ва ҳозирги ҳаётда


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

дин, диний мазҳаблар, диннинг тарихи ва ҳозирги ҳаётда 
тутган ўрни ҳақида илмий тасаввур ва тушунчаларга эга бўли- 
шини талаб қилади.
Айнан шундай эҳтиёжлар диншуносликнинг ижтимоий 
мавқеини ва ҳозирги аҳамиятини белгилайди. Диншунослик 
тарих, фалсафа, сиёсатшунослик, социология, ҳуқуқ ва бош- 
қа фанлардан фарқ қилиб, дин \одисасининг тарихий, иж­
тимоий-сиёсий ва гносеологик (грекча 
gnosis
— билиш, 
logos
— 
таълимот деган маъноларни англатади) илдизларини очиб 
беради, диний ақидага умумилмий методлардан бири бўлган 
тарихийлик ва Мс нтиқийликнинг диалектик бирлиги орқали 
ёндашади. Диншунослик фанининг яна бир муҳим хусусияти
- 9 -


шундаки, у динни илмий асосда, дунёвий нуқгаи назардан 
ўрганади, диншуносликнинг предметини, дин, унинг келиб 
чиқиши, вазифалари ва ривожланишини, тузилиши ва тар­
кибий қисмларини, жамият тарихида намоён бўлиш шаклла­
рини, шахс ва жамият \аётида тутган ўрнини, маданият со- 
ҳалари билан ўзаро алоқадорлигини таҳлил қилади.
Диншунослик ИИВ Академиясида ҳамда бошқа юридик 
ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўрганиладиган мусул­
мон ҳуқуқи фанидан фарқ қилади. Диншунослик дин ҳодиса- 
сининг нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий-маънавий, маданий- 
маърифий, тарихий-иқгисодий жиҳатларини, диний ақида- 
ларнинг моҳиятини, диний мазҳаб ва оқимлар, уларнинг асо­
сий даъватлари, хусусан, мафкуравий даъволарини ҳам ўрга- 
нади. Шу маънода диншунослик кенг қамровли хусусиятга эга 
бўлиб, диннинг мавжуд барча жиҳатларини умумлашган \олда 
таҳиил қилади, унинг ижтимоий мавқеини аникдайди.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling