лувчи органлар ходимларидан, балки ҳар бир фуқародан
жаҳон динлари, турли диний оқим ва мазҳаблар ҳақида ил
мий тасаввур ва тушунчага эга бўлиш талаб қилинади.
Ўзбекистон ҳудудида, юқорида эслатиб ўтилганидек,
кўплаб диний конфессиялар фаолият кўрсатмоқда. Диншу
нослик фани диний конфессиялар, уларнинг тарихий илдиз-
лари, ватани, ҳозирги ҳолати ва мавқеи ҳақида ҳам билим
беради. Шу маънода у фалсафий фанларга яқин туради. Дин
шунослик диний эътиқод ва унинг табиати, муайян диний
дунёқараш ҳақида чуқур таҳлилсиз умумий илмий тасаввур
ҳосил қилади. Диншунослик нафақат ислом, балки жахон
нинг бошқа динлари - буддавийлик, христианлик, иудаизм,
ҳиндуизм ва бошқа диний эътиқодлар ҳақида ҳам тасаввур
беради. Динларнинг йўналишлари, оқимлари (мазҳаблари)
ҳақида фақат диншунослик предмети орқали кенг тасаввур
ҳосил қилиш мумкин. Шу маънода, диншунослик, ўз тарки
би ва табиатига кўра, умумлаштирувчи ва тартибга солувчи
фан бўлиб, диний эътиқоднинг ибтидоий кўринишидан ҳозир-
ги ҳолатига қадар бўлган тарихий эволюциясини ўрганади.
Диншунослик билимларнинг комплекс (лотинча
complexus
—
алоқа, бирикма деган маъноларни англатади. Предмет
лар, ҳаракатлар ва воқеликларнинг бирикмаси бўлиб, улар
бир бутунликка бирлашади) тармоғини ташкил этади. Ушбу
фан илоҳиёт, фалсафий ва илмий фикр ривожи натижасида
шаклланди.
Диний билимларнинг тарихан ташкил топган биринчи
шакли илоҳиёт (теология грекча
teos
— худо ва
logos
— таъли
мот деган маънони англатади), яъни худони ўрганувчи таъ
лимотдир.
Илоҳиёт муайян диннинг ақида (қоида)ларни, муқаддас
Do'stlaringiz bilan baham: |