лари мавжудлигини исботлашга хизмат қилади.
Диншуносликнинг вазифалари ўзаро алоқадор бўлиб,
уларни амалга оширишда бошқа фанлар билан ҳамкорлик
қилиш талаб қилинади. Масалан, фалсафа кишиларнинг дунё-
қараши, дунёга муносабати масалалари, уларни ўрганиш
усуллари, диннинг жамиятдаги маънавий, ижтимоий, ру-
ҳий илдизларини ўрганади. Диншунослик динни ўрганишда
фалсафий қонуниятлар, масалага ёндашиш усуллари, дунё-
қараш муаммолари кабиларга таяниши мумкин.
Ҳуқуқшунослик диннинг конституциявий мавқеи, ҳуқуққа
таъсири, виждон эркинлиги, сўз эркинлиги кабиларга боғ-
лик^иги масалаларини ўрганади.
Ўзбекистон тарихи фани диннинг қадимги замонлардан
ҳозирги даврга қадар жамият ҳаётидаги аҳамиятини, унинг
ижтимоий, иқгисодий ва маданий ҳаётга таъсири жараёнла
рини ўрганади. Тарихда бу жараёнларнинг барча жабҳаларида
диннинг ўрни ва ўзига хос таъсири бўлган. Диншунослик та
рихий даврларда диннинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва
аҳамиятини ўрганишда тарих фани маълумотларига таянади.
Диншунослик бошқа ижтимоий фанлардан фарқ қилув-
чи хусусиятларга эга. Улар қуйидагилардан иборат:
14 -
—диншунослик динни ижтимоий-руҳий воқелик сифа
тида комплекс тарзда, бошқа ижтимоий фанлар эса динни
ўз йўналишлари бўйича ўрганади. Жумладан, ҳуқуқшунос-
лик диннинг ҳуқуқ билан боғлиқ жиҳатларини, фалсафа
диний дунёқарашни, руҳшунослик (психология) диний ҳис-
сиёт ва кечинмаларни, диншунослик эса диннинг барча жи-
ҳатларини бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганади;
—диншунослик динни ўрганишга илмий жиҳатдан холи-
сона ёндашувга асосланади. Масалан, ило\иёт худо ва диний
Do'stlaringiz bilan baham: |