да табиий ва ижтимоий фанларнинг ривожланиши натижа
сида қўлга киритилган ютуқларга таяниб, динни ердаги са-
бабларга боғлаб тушунтириш имконияти юзага келди.
Илмий йўналиш динни ижтимоий қаётнинг бир со\аси
сифатида унинг бошқа соҳалари билан ўзаро алоқадорликда
ўрганади. У дин қандай шаклланган, кишиларда қандай қад-
риятлар, нормалар ва хулқ-атвор образларини вужудга кел-
тириши, диний ташкилотларнинг қандай фаолият кўрсати-
ши, диннинг жамиятда қандай функцияларни бажариши
кабиларни ўрганади.
XIX асрнинг охирларида динни илмий ўрганиш асосида
билимларнинг махсус тармоги — диншунослик фани шакл
ланган. Диншукослик фанининг
вазифалари
қуйидагилардан
иборат:
13 -
—дин ва диний эътиқод ҳақида илмий, дунёвий тасаввур
ҳосил қилишга ёрдам бериш;
—диннинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва мавқеи ҳақида
тўғри тушунчани шакллантириш;
—киши маънавияти • лаъкзвий бўшлиқ (вакуум) юзага
келишига йўл қўймаслик, турли ғайритаоиий ва ғайриинсо-
ний диний қарашлар шаклланишининг олдини олиш.
Бундан ташқари, диний эътиқод таркибида мавжуд ин
сонпарварлик, меҳр-шафқат ва имонлилик каби қадрият-
ларга жанггарилик, шафқатсизлик, қонхўрлик даъватлари-
нинг бутунлай ёт эканлиги диншунослик орқали ойдинла-
шади, диний жаҳолатнинг маърифат орқали бартараф эти-
лишига, диннинг ҳақиқий мавқеи тикланишига эришилади.
Диншунослик, диний эътиқоднинг, қайси шаклда булма
син, эзгулик, одамийлик ва адолат ғояларига бўйсунганли-
гини исботлашга кўмаклашади, динлар ўртаси_^ мазкур
ғоялар асосида маънавий якдиллик ва ҳамжиҳатлик алоқа-
Do'stlaringiz bilan baham: |