инсонни ўраб турувчи объектив оламдаги нарса ва ҳодисалар-
ни ҳиссий тажриба ва илмий билиш асосида шаклланади.
Диний маросимларни диндорлар якка тартибда ёки жамоа-
га бирлашиб амалга оширадилар. Уларнинг жамоага бирлашу-
ви осонликча кечмайди. Шу тарикр диний ижтимоий инсти
тутлар шаклланади. Бундай институтларнинг бошланғич бўғи-
ни диндорлар гуруҳидир. Дастлабки диндорлар гуруҳи меҳнат,
уруғ жамоалари негизида юзага келганлиги боис бутун уруг ёки
қабила аъзоларини бирлашгирган. Диний маросимларда барча
уруғ аъзолари иштирок этган. Диний тажрибанинг ортиб бори
ши билан диний маросимларни бажаришни ташкил этувчи ва
бошқарадиган мутахассислар — шомонлар, сеҳргарлар — ажра
либ чиққан. Улар аста-секин мазкур фаолият турини ўзлашти-
риб, касбий гуруҳларга бирлашганлар.
Хусусий мулк, синфлар ва давлатнинг пайдо бўлиши би
лан диннинг ижтимоий вазифалари кенгайиб борган. Дин
нинг вазифаларидан бири ҳукмрон синф ва давлат манфаат-
ларига хизмат қилиш бўлган. Мавжуд сиёсий тизим ва ҳукм-
дорнинг шахси илоҳийлаштирилган.
Жамиятдаги ўзгаришлар диний маросимлар ва институт-
ларга ҳам таъсир этган. Диний маросимларнинг мураккаб
тизимлари шаклланган. Нисбатан мустақил фаолият кўрса-
тадиган коҳинлар корпорацияси юзага келган. Диний корпо
рация фаолият турига кўра бирлашган кишиларнинг ташки-
лоти бўлган. Лекин у давлат аппаратининг таркибий қисми
сифатида фаолият кўрсатган. Шу даврдан бошлаб коҳинлар
алоҳида табақага бирлашганлар. Давлат тузуми ва ҳукмдор-
нинг муқаддаслаштирилиши коҳинларнинг жамиятдаги мав-
қеини мустаҳкамлаб борган. Коҳинлар ўз даврининг энг би-
лимдон вакиллари сифатида давлатнинг сиёсий тизими шакл-
Do'stlaringiz bilan baham: |