Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


вужудга келтиради. Диндорлар диний маросим орқали муло-


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

вужудга келтиради. Диндорлар диний маросим орқали муло- 
қотнинг бошқа воситалари самара бермайдиган вазифаларни 
бажарадилар. Унда ҳаракат ёки муносабат муайян сирли маз- 
мунни ифодалайди. Ҳар бир ҳаракат ёки ўқилган дуо рамзий 
мазмун касб этади. Инсон ва сиғиниш объекти ўртасида ғай- 
ритабиий апоқа мавжудлигига ишонч мустаҳкамланади. Киши 
диний маросимларни бажариш билан ғайритабиий кучни ўз 
иттифоқчиси ва мададкорига айлантиришга умид қилади.
Қадимда диний маросимнинг кенг тарқалган тури қур- 
бонлик бўлган. Қурбонлик турли (озиқ-ов^тларнингбир қис-


мини ажратиш, ҳайвонлар сўйиш каби) усулларда амалга 
оширилган.
Қурбонлик негизида бошқа диний маросимлар юзага кел­
ган. Жумладан, диний маросимнинг энг ривожланган шакл­
ларидан бири сиғиниш ҳам қурбонлик асосида шаклланди. 
Қурбонлик диний маросимини бажариш жараёнида ғайри- 
табиий кучга сиғиниш юзага келган ва кейинчалик ундан 
ажралиб чиққан. Сиғиниш диндорнинг сўз воситасида реал 
ёки уйдирма объектга таъсир қилишга қаратилган дуолари, 
рамзий хатти-ҳаракатлари мажмуасидир. Кишининг қандай 
ҳис-туйғуларни ифодалашига қараб, уни олқишловчи, мин- 
натдорликни ифодаловчи, гуноҳларнинг кечирилишини 
сўрашга йўналтирилган ва бошқа турларга бўлиш мумкин.
Сиғиниш турли хатти-ҳаракатлар, хулқ-атворлар билан 
бирга моддий ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади. Сиғиниш- 
нинг муҳим хусусияти ҳиссий-рамзий образларда ифодала- 
нишидир. Сиғиниш таркибига турли удумлар, анъаналар, 
қурбонликлар, дуолар, ўзини ҳаёт неъматларидан чеклаш 
(жумладан, рўза тутиш) кабилар киради. Сиғиниш у ёки бу 
предметни илоҳийлаштириш (масалан, Каъбадаги қора тош, 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling