қадриятларни ҳимоялаб, уларнинг устувор қадрият эканли
гини исботлашга ҳаракат қилса, атеизм диннинг инсоният
учун зарарли эканлигини исботлашга интилади. Аммо икка
ла ёндашув ҳам илмий ёндашувга зиддир.
Диншунослик фанини ўрганиш ички ишлар органлари хо
димлари учун ҳам катга аҳамиятга эга. Бу қуйидагиларда намо
ён бўлади. Биринчидан, диншунослик ички ишлар органлари
ходимларининг дин тўғрисидаги билим, кўникма ва малакала-
рини оширишга ёрдам беради, муаммога мустақил муносабат-
ни вужудга келтиради. Иккинчидан, бу фан ички ишлар орган
лари ходимларининг фуқаролар билан муомалада, уларнинг
диний туйғуси, қадриятларини ҳурмат қилиш ва ўзаро ишонч-
га асосланган муносабатларни ўрнатишларига кўмаклашади.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, дин мураккаб, кўп
тармоқли ижтимоий онг шаклидир. Шунинг учун ижтимоий
фанлар динни ўрганишга доимо жиддий эътибор берадилар.
Диншунослик динни ўрганишда бошқа фанларнинг ютуқла-
ридан фойдаланиб, ижтимоий муносабатларнинг янада ри-
вожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Диннинг тузилиши ва функциялари
Дин — ўта мураккаб ижтимоий ҳодиса. У ўзига хос таркиб-
га эга бўлиб, кишилик жамиятининг узоқ давом этган ижти-
моий-тарихий тараққиёти ҳосиласидир. Дин кишиларнинг ғай-
ритабиий кучларнинг мавжудлигига ииюнишдан юзага кел
ган. Зеро, «дин>. сўзи араб тилидан олинган бўлиб, ўзбек ти
лида «ишонч», «ьшонмоқ» деган маъноларни англатади.
15 -
Ҳозирги замон динлари мураккаб таркибий қисмга эга.
Унинг таркибий қисмига диний онг, маросим ва ташкилот
лар киради.
Диний онг диний дунёқараш таркибида муҳим ўрин ту
Do'stlaringiz bilan baham: |