Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


ражада аҳамияти бор, лекин яшашдан мақсад бойлик тўплаш


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

ражада аҳамияти бор, лекин яшашдан мақсад бойлик тўплаш 
эмас, балки карманинг таъсиридан хаю с бўлишдан иборат. 
Зеро, кишининг ҳаёт йўли топган давлатига эмас, балки 
одамийлиги ва тақводорлигига қараб баҳопанади. Кишилар­
нинг ўз ички дунёси ва табиат билан уйғунликда яшашлари 
рағбатлантирилади.
Ҳиндуийликнинг диний-ахлоқий қадриятлари кишини 
ижтимоий фаолликка, ижтимоий норозиликка ва синфий 
курашга даъват этмайди. Уларга жамиятда тенгликка инти­
либ яшаш, ижтимоий адолатсизликларга қарши курашиш, 
синфий бирдамлик кабилар хос эмас. Бундай қарашлар кар-
109
-


ма қоидаларига ва руҳнинг айнан қайта туғилишда юз бера­
ётган воқеалар учун индивидуал жавобгарлиги ҳақидаги ди­
ний таълимотга зид келади. Ижтимоий ҳаётни яхшилаш учун 
курашиш куч ишлатмаслик ақидасига ҳам мос келмайди.
Ҳиндуийлик дастлаб жамиятда каста тузумини муста\- 
камлашга ёрдам бериши билан бирга одамларнинг сиёсий 
ҳокимиятга муносабатлари ва сиёсий фаолликларини рағ- 
батлантирмаган, касталар ўртасидаги бирдамликка даъват 
этмаган. Оқибатда, сиёсий ҳаётда ўзига хос бўшлиқ пайдо 
бўлган. Бундай вазиятдан турли сиёсий кучлар (асосан таш- 
қи сиёсий кучлар) усталик билан фойдаланганлар. Ҳинд 
жамияти халқнинг менталитети таъсирида ташқи кучлар­
нинг бос қи ни га қаршилик кўрсатишга ожиз бўлиб қолган. 
Мавжуд вазиятдан дастлаб қўшни давлатлар, кейинчалик 
инглиз босқинчилари усталик билан фойдаланганлар.
Ҳиндуийлик таълимотида жаннат ва дўзах тўғрисидаги ғоя 
мавжуд. Бу ғоя \индуийликнинг сансара таълимотига зид ке­
лади. Шундай бўлса-да, жаннат ва дўзах тўғрисидаги ғоя қабул 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling