Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


одамларга илоҳий ҳақиқатни етказади ва адолатнинг ғалаба


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

одамларга илоҳий ҳақиқатни етказади ва адолатнинг ғалаба 
қозонишига ёрдам беради. Вишну одамларни зулмдан халос 
қилиши билан бирга хавф-хатардан ҳам сақлайди. Ўз вази- 
фаларини бажариш учун турли қиёфа (аватар)ларда дунёга 
келади. Диний манбаларда унинг неча бор дунёга келиши 
тўғрисида ҳар хил маълумотлар берилган.
«Маҳобхорат» достонида Вишнунинг мингта қиёфаси 
тўғрисида ҳикоя қилинган. У азалдан Будда, Кришна ва Рам 
каби қиёфалари билан одамлар орасида машҳур бўлган. Уму­
ман, одамларга кўп қиёфали Вишнунинг қайси кўриниши 
яқин бўлса, ўшанисига сиғинишлари мумкин саналган. Виш­
ну тўғрисидаги диний ривоятларнинг диққатга сазовор жи- 
ҳати яна шундаки, унга биноан охиратда дунёда мутгаҳам- 
ларнинг ҳукмронлиги ўрнатилади, уларнинг қа^гида адолат 
ва худога нисбатан ишонч ва эътиқод сўнади. Вишну сўнгги 
марта оқ от минган чавандоз қиёфасида дунёга келиб, инсо­
ниятни ҳалокатдан қутқаради. Ўшанда адолатли жамият қури- 
лади ва инсониятнинг олтин асри бошланади. Вишнуга ўз 
вазифаларини бажаришда гўзаллик ва бахт маъбудаси — Лакш- 
ми ва унинг бошқа хотинлари ёрдам беради. Улар ўртасчдаги 
муносабатлар ўзаро ҳурмат, севги ва садоқат асосига қурил- 
ганлиги қайд этилади. Вишну диндорлар орасидаги мавқеи 
бўйича Шива билан рақобат қилади.
Бошқа диний тизимлардаги каби ҳиндуизмда ҳам диндор­
ларнинг ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилишлари талаб кдли­
нади. Бу қоидалар қуйидаги таълимогларда ифодаланади:
1) дхарма (санскрит тилида — қонун, мажбурият деган 
маъноларни англатади) — одамларнинг бурчи ва мажбури- 
ятларини белгилайди. Дхарма қоидалари турли касталарнинг 
бурчлари ва мажбуриятларини тартибга солади, диндорлар- 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling