одамларга илоҳий ҳақиқатни етказади ва адолатнинг ғалаба
қозонишига ёрдам беради. Вишну одамларни зулмдан халос
қилиши билан бирга хавф-хатардан ҳам сақлайди. Ўз вази-
фаларини бажариш учун турли қиёфа (аватар)ларда дунёга
келади. Диний манбаларда унинг неча бор дунёга келиши
тўғрисида ҳар хил маълумотлар берилган.
«Маҳобхорат» достонида Вишнунинг мингта қиёфаси
тўғрисида ҳикоя қилинган. У азалдан Будда, Кришна ва Рам
каби қиёфалари билан одамлар орасида машҳур бўлган. Уму
ман, одамларга кўп қиёфали Вишнунинг қайси кўриниши
яқин бўлса, ўшанисига сиғинишлари мумкин саналган. Виш
ну тўғрисидаги диний ривоятларнинг диққатга сазовор жи-
ҳати яна шундаки, унга биноан охиратда дунёда мутгаҳам-
ларнинг ҳукмронлиги ўрнатилади, уларнинг қа^гида адолат
ва худога нисбатан ишонч ва эътиқод сўнади. Вишну сўнгги
марта оқ от минган чавандоз қиёфасида дунёга келиб, инсо
ниятни ҳалокатдан қутқаради. Ўшанда адолатли жамият қури-
лади ва инсониятнинг олтин асри бошланади. Вишнуга ўз
вазифаларини бажаришда гўзаллик ва бахт маъбудаси — Лакш-
ми ва унинг бошқа хотинлари ёрдам беради. Улар ўртасчдаги
муносабатлар ўзаро ҳурмат, севги ва садоқат асосига қурил-
ганлиги қайд этилади. Вишну диндорлар орасидаги мавқеи
бўйича Шива билан рақобат қилади.
Бошқа диний тизимлардаги каби ҳиндуизмда ҳам диндор
ларнинг ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилишлари талаб кдли
нади. Бу қоидалар қуйидаги таълимогларда ифодаланади:
1) дхарма (санскрит тилида — қонун, мажбурият деган
маъноларни англатади) — одамларнинг бурчи ва мажбури-
ятларини белгилайди. Дхарма қоидалари турли касталарнинг
бурчлари ва мажбуриятларини тартибга солади, диндорлар-
Do'stlaringiz bilan baham: |