дан ушбу қоидаларнинг бажарилишини талаб қилади;
2) артха — диндорлар хулқ-атвор қоидаларининг маж-
муидан иборат;
3) кама (брахманизм ва ҳиндуизмда севги худоси) — ҳиссий
истак ва майллар қондирилишининг аҳамиятини белгилайди;
108 -
4)
мокша (санскрит тилида - жойдан-жойга кўчиш, дар-
бадарлик деган маъноларни англатади) — сансарадан халос
бўлиш ҳақидаги таълимот.
Дхарма ҳар бир тирик жонзоднинг ижтимоий аҳамияти-
ни белгилайди, одамларнинг хулқ-атворини тартибга сола
ди, уларни жамият ва табиат билан уйғун ҳолда яшашга
даъват этади. Лекин дхарма қоидаларида одамларнинг ҳуқукда-
ги тенглиги эътироф этилмайди, аксинча касталар тузуми
муқаддаслаштирилади.
Дхарма куч ишлатмаслик қоидасига қатъий амал қилишни
талаб этади. Куч ишлатмаслик одамдан нафақат жисмоний маж-
бурлашдан воз кечишни, балки ёмон ниятда булмаслик, худ-
бинликни йўқ қилиш, ғазаб ва нафратни тийиш, ўз хатти-
ҳаракатларини назорат қилиш кабиларни талаб қиладиган
қоидалардан иборат. Инсон ёмонликка — ёмонлик, зулмга —
зулм билан жавоб бермаслиги керак. Одам кечиримли булиши,
аммо ҳаёт оқимига қараб яшамаслиги лозим. Ҳар ким мустақил
ҳаёт йўлини танлаши ва белгиланган мақсадга эришишда қи-
йинчиликларни матонат билан енгиб ўтиши керак.
Ҳиндуийликда ердаги ҳаёт лаззатларидан баҳраманд
бўлишнинг аҳамияти қайд этилади. Карма қоидаларига би
ноан, одам диний ва дунёвий қоидаларга амал қилиб яша
ши билан бирга, ҳиссий қувончлар ва жинсий истаклардан
ҳам воз кечмаслиги керак.
Иисонларнинг ҳурмати бойлигига қараб белгиланмайди.
Одамларнинг ҳурматини қозонишда бойликнинг муайян да
Do'stlaringiz bilan baham: |