зид келади. Чунки одам вафот этганидан кейин унинг руҳи
қайта туғилиш занжирини узиб ташлаб, нирванага эришмас
экан, дунёга тўхтовсиз қайтиб келаверади. Руҳнинг турли
мавжудотларга кўчиши сабабли ким-кимнинг аждоди экан
лигини аникдоб булмайди.
Юқорида қайд қилинганидек, аждодлар руҳи бу дунёга
қайтиб келмаслиги, яъни нариги дунёда қолиши мумкин. У
дунёда қолган руҳ тана вазифасини бажарувчи юпқа қобиққа
жойлашади ва жаннатга тушади. Руҳнинг ўзи юпқа қобиқни
ярата олмайди. Муаммо ҳал этилиши учун ерда қолган қарин-
дошлари марҳумнинг хотирасига бағишланган махсус диний
маросимларни бажаришлари керак. Акс холда руҳ танасиз
қолади ва ерга қайтиб келиб, одамларга зиён етказиши мум
кин. Шу боис марҳумнинг яқин қариндошларидан белгилан
ган маросимларни тўлиқ бажариш -талаб- қилинади. Аждод
лар руҳига бағишланган маросимларни бажармаган киши
ҳатто ворислик ҳуқуқидан \ам маҳрум қилиниши мумкин.
Бундай маросимларнинг вафот этган ҳар қандай киши учун
ўтказилиши шарт бўлса-да, руҳи қайта туғилишдан тўхтаган
кишилар учун айниқса муҳим саналади.
Ҳиндуийликда кўпдан^кўп диний маросимларни бажариш
ишларига брахманлар раҳбарлик қиладилар. Руҳоний брахман
лар қадимги даврдаги брахманлар кастасининг ворисларидир.
Ҳиндуийликда ҳам улар асосан имтиёэларини сақпаб қолган-
лар. Улар давлат ташкилотлари, хусусий фирма ва бошқарма-
ларда юқори лавозимларда хизмат қиладилар.
Брахманлар илтимоий ҳаётнинг дин талаблари асосида
ташкил этилишини назорат қиладилар. Бу талабларнинг энг
111
асосийлари жамиятнинг касталарга бўлиниши ва одамлар
Do'stlaringiz bilan baham: |