бўлган диний эътиқодлар тўқнашган. Ҳиндуийлик маҳаллий
халқларнинг маданияти ва руҳиятини ўзида акс этгириб, одам
ларда мўътадиллик, бардошлилик ва ўз ички дунёси билан
уйғунликда яшаш каби хислатларни шакллантирган. Исломга,
диний бағрикенглик билан бирга, муайян даражада ғайриму-
сулмонларга нисбатан муросасизлик, одамларни дин талабла
рига сўзсиз бўйсунишга ва раҳбарларга кўр-кўрона ишонишга
даъват қилиш кабил ар ҳам хосдир. Лекин ҳиндуийлик ва ислом
таълимотларида жиддий тафовутлар мавжудлигига қарамай
халқларни эътиқодига кўра бир-биридан ажратувчи, улар ўрга-
сида ишончсизлик қузғатувчи қэраштарга нисбатан уларни ўзаро
яқинлаштирувчи жиҳатлар устунлик қилади. Бу эса динлар ўрта-
сида ўзаро мулоқотни вужудга келтиради.
Исломда мавжуд бўлган одамларнинг Оллоҳ олдидаги
тенглиги, инсонни олий қадрият деб билиш каби ғоялар,
113 -
ахлоқий қадриятларга алоҳида эътибор маҳаллий халқлар-
да, айниқса аҳолининг ўрта ва қуйи табақалари вакиллари-
да қизиқиш уйғотган. Бобурийлар сулоласининг ҳукмронли-
ги даврида сиёсий ҳокимиятни мусулмонлар назорат қил-
ганлиги сабабли, маҳаллий аҳолининг юқори табақага ман
суб вакилларининг ҳам сиёсий манфаатлардан келиб чиқ-
қан ҳолда оилавий равишда ислом динини қабул қилиш ҳол-
лари учраб турган. Лекин бу ерда ислом бошқа минтақалар
(Миср, Эрон, Месопотамия)даги каби халқнинг кўп асрлик
ноёб анъаналарини енга олмаган. Шу боис ислом ҳиндуий-
лик билан бирга фаолият кўрсатишга мажбур булган.
Ҳиндуийлик ислом дини таълимотининг ривожланишига
ҳам таъсир ўтказган. Бу исломни қабул қилган маҳаллий аҳоли
Do'stlaringiz bilan baham: |