Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи бўлим. ОИЛА ҲУҚУҚИ 1-БОБ. ОИЛА ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ, МАЗМУНИ ВА МАНБАЛАРИ.
17-§. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш.
Қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Тўртинчи бўлим. ОИЛА ҲУҚУҚИ 1-БОБ. ОИЛА ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ, МАЗМУНИ ВА МАНБАЛАРИ. 1-§. Оила ҳуқуқи тушунчаси ва мазмуни. Ҳар бир инсон ҳаётида оила муҳим ўрин тутади. Таъбир жоиз бўлса, шахснинг қандай инсон бўлиб улғайиши унинг оилада олган тарбиясига боғлиқдир. Оила нафақат шахс ҳаётида, балки бутун жамият, давлат, умуман олганда башарият олдида улкан ижтимоий аҳамиятга эга. Оилавий муносабатлар жуда қадим-қадим замонлардаёқ пайдо бўлган ва бу муносабатлар ўзаро ҳамжиҳатликка асосланган. Ҳозирги кунда оила шунчаки ижтимоий ҳодиса сифатидагина эмас, балки айни замонда ҳуқуқий категория сифатида ҳам тушунилади. Оилавий муносабатлар асрлар давомида шаклланган қадрятлар, урф-одатлар ва анъаналар билан бирга ҳуқуқий нормалар билан ҳам тартибга солинади. Ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятида оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, шахснинг бу борадаги ҳуқуқларини таъминлаш, оилани муҳофаза қилиш, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги эътироф этилган ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш назарда тутилган. Оилавий муносабатлар оила аъзолари ўртасидаги хилма-хил ҳамда узоқ давом этувчи муносабатлар ҳисобаланади. Шу билан бирга, бундай муносабатлар ҳар бир инсон ҳаётида жуда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш борасида махсус, кодекслар, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифаси оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат ҳисобланади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling