Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Оила ҳуқуқининг манбалари


Download 2.15 Mb.
bet124/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Оила ҳуқуқининг манбалари дейилганда, оилавий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунилади. Бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар никоҳ тузиш, уни тугатиш ёки бекор қилиш асослари ва тартибини, оила аъзолари ва айрим ҳолларда қариндошлар ўртасидаги турли оилавий ва қариндошлик муносабатларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини, фарзандликка олиш билан боғлиқ муносабатларини тартибга солади.
Оила ҳуқуқининг манбаси ҳисобланадиган ва оилавий муносабатларни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар оила тўғрисдаги қонун ҳужжатлари дейилади ва уларга қуйидагилар киради:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Конституциянинг 63 моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. Оила кодекси оилавий муносабатларни тартибга соладиган ягона тизимга келтирилган асосий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжат 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган ва 1998 йил 1 сентябрдан амалга киритилган бўлиб, 8 та бўлим, 30 боб, 238 та моддадан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатлари доирасида оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилаларнинг маънавий-ахлоқий асосларини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар борасида ҳужжатлар қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари. Вазирлар Маҳкамаси ҳам ўз ваколатлари доирасида оила тўғрисидаги юқори турувчи қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳужжатлар қабул қиладилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам ҳам ўз ваколатлари доирасида оила тўғрисидаги юқори турувчи қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий аҳамиятга молик ҳужжатлар қабул қиладилар.
2-БОБ. НИКОҲ.


4-§. Никоҳ тушунчаси.

Оилавий муносабатларни вужудга келтирувчи асосий юридик фактлардан бири никоҳ ҳисобланади. Никоҳ тузлиши муносабати билан янги оила вужудга келади ва оила аъзолари, яъни эр ва хотин ўртасида оилавий ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келади. Никоҳ оила ҳуқуқининг асосий институтларидан бири саналади. Никоҳ шунчаки оилани вужудга келтиришнинг ҳуқуқий асоси бўлибгина қолмасдан, эр ва хотиннинг ўзаро масъулият ва бурчларни зиммаларига олиб мустақил ҳаётга қадам қўйишларининг рамзий маъносини ҳам англатади.


Никоҳ – эркак ва аёлнинг ихтиёрий розлиги асосида оилавий муносабатларни вужудга келтиришга қаратилган ўзаро расмий келишуви ҳисобланади.
Никоҳ тузилганлиги фуқаролик ҳолати даолатномаларини қайд этиш органлари орқали махсус тартибга қайд этилади ҳамда никоҳ тузилиши билан никоҳланаётган шахслар эр ва хотинга айланадилар ҳамда улар ўртасида ўзаро оилавий ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling