Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш


Download 2.15 Mb.
bet126/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

8-§. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш.
Никоҳдан ўтиш истагини билдирган шахслар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўткач никоҳдан ўтишлари мумкин. Бундай шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Қуйидаги ҳолларда никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари талаб этилмайди:
никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса;
алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар).
9-§. Никоҳнинг тугатилиши.

Қуйидаги ҳолларда никоҳ тугатилади:


эр-хотиндан бирининг вафоти ёки суд улардан бирини вафот этган деб эълон қилиши оқибати;
никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин. Бироқ, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.


Никоҳдан ажратиш тартиби.
Никоҳдан ажратиш ҳам худди никоҳдан ўтиш сингари маълум тартиблардан иборат. Никоҳдан ажратиш суд тартибида ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолларда никоҳдан ажратиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан амалга оширилади:
вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар;
эр-хотиндан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
эр-хотиндан бири суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
эр-хотиндан бири содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.


Никоҳдан суд тартибида ажратиш.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ўрнатилган тартибда асалга оширилади.
Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.
Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling