Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топилиши


Download 2.15 Mb.
bet127/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

10-§. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топилиши.

Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ҳам оилавий муносабатлар тугайди.


Никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:
никоҳ тузиш шартлари бузилганда;
сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;
никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.
Никоҳ шартларини бузмаган эр ёки хотин инсофли эр ёки инсофли хотин дейилади ва у сохта никоҳ оқибатида ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашни фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилишга ҳақли.


3-БОБ. ЭР ВА ХОТИННИНГ ЎЗАРО ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.


11-§. Эр ва хотиннинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вужудга келиши ва уларнинг турлари.

Никоҳланувчилар ўрнатилган тартибда расмий никоҳдан ўтишлари биланоқ улар ўртасида эр ва хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари пайдо бўлади. Бунда никоҳнинг тузилиши эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган юридик факт ҳисобланади


Эр ва хотиннинг оила қуриш муносабати билан пайдо бўладиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунларда белгилаб қўйилган. Эр ва хотин бир-бирлари олдидаги ўзаро ҳуқуқларини амалга оширишлари билан билан бирга мажбуриятларини ҳам бажаришлари лозим.
Шундай қилиб, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва шу пайтдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади. Эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва улар тенг мажбуриятларга эга ҳисобланадилар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида ҳам Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги белгилаб қўйилган.


Эр ва хотиннинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари қуйидаги турларга бўлинади:
шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар.


Шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятларга қуйидагилар киради:

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling