Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet18/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

1. Вакиллик декмократияси – мамлакат аҳолиси томонидан сайланган депутатлар орқали давлатнинг ривожланиши учун хизмат қиладиган иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий масалаларни муҳокама қилишда фуқароларнинг давлат ишларида қатнашишга имконият яратиш тушунилади.
2. Бевосита демократия – давлат бошқарувида фуқароларнинг иштирок этилиши таъминланади, яъни давлат аҳамиятига эга бўлган масалаларни ҳал этишда умумхалқ овозига қўйишни амалга ошириш мумкин.
Демократияга зид режимтоталитар, фашистик ва авторитар турлардан иборат.
Тоталитар режим тури давлат бошқаруви марказлашган, ягона ҳукмронлик мафкураси ўрнатилган ва маъмурий буйруқбозлик тизими асосида бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари таъминланади, барча давлат ҳокимияти ягона диктатура йулида бўлади. Масалан, собиқ Совет давлати марказлашган партия диктатураси асосида бошқарилган. Шунинг учун бу давлат инқирозга учради.
Демократияга зид режимнинг фашистик режим тури деб, мамлакатда миллатчилик, бир миллатни бошқа бир миллатдан устун қўйиш, ирқий камситиш, тез-тез содир бўладиган ижтимоий қарама-қаршилик, халқнинг қашшоқлашуви ҳисобланади.
Демократияга зид режимнинг авторитар режим тури деб, ушбу давлатларда демократияга зид авторитар режим ҳукмронлик қилади. Давлатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ёки умуман йўқлиги билан ажралиб туриб, сайлаб қўйиладиган давлат органлари, парламент ва бошқа давлат органларининг роли чекланади ёки йўққа чиқарилган бўлади.
12-§. Давлат механизми.


Эсда тутинг! Давлат механизми – хокимият ваколатига эга давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларининг пирамида шаклида жойлашган яхлит тизимидир. Булар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади.
Давлат аппарати ­– бу давлат ҳокимиятини амалга ошириш учун ҳокимият ваколатларига эга бўлган органлар мажмуини намоён қиладиган давлат механизмининг бир қисми.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling