Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси


Download 2.15 Mb.
bet88/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

25-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Олий Мажлиснинг қуйи палатаси бўлиб, бир юз эллик нафар депутатдан иборат. Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.


Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади.
Қонунчилик палатаси ўзининг ваколатларига киритилган масалалар юзасидан, шунингдек палатанинг ички фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Қонунчилик палатаси умумсиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар юзасидан баёнотлар ва мурожаатлар билан чиқиши мумкин, улар палатанинг қарори билан расмийлаштирилади.
Қонунчилик палатаси қарорлари, қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 9-моддасига асосан Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш;
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорларини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling