Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУД ҲОКИМИЯТИ


Download 2.15 Mb.
bet96/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУД ҲОКИМИЯТИ.


32-§. Суд ҳокимиятининг мақоми ва ваколатлари.

Ўзбекистон Республикасининг XXII бобида суд ҳокимиятининг ҳуқуқий асослари белгиланган. Судлар ҳокимиятнинг мустақил тармоқларидан бири бўлиб, унинг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, адолатни қарор топтириш ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.


Судлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари қуйидагиларда белгиланган:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг судлар фаолиятига оид бошқа қонунлари.


Ўзбекистон Республикасида суд тизими қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
ҳарбий судлар;
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари;
туман (шаҳар) маъмурий судлари.


Судларнинг тузилиши.
Ўзбекистон Республикасида судлар муайян тизимга эга бўлиб қуйидагича тузилишга эга:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди – фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи;
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди – жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича судлардан иборат;
туманлараро, туман (шаҳар) судлари – фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судларидан иборат;
ҳарбий судлар – Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling