Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Суд ишларини юритишга қўйиладиган айрим талаблар


Download 2.15 Mb.
bet98/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

35-§. Суд ишларини юритишга қўйиладиган айрим талаблар.


Суд ишларини юритишга муайян талаблар қўйилади:
одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши – суд органларидан бошқа ҳеч қайси субъект сулов фаолиятини амалга ошириши мумкин эмас;
суд ҳокимиятининг мустақиллиги – судлар фақат қонунга бўйсунади ва судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади;
суд ҳужжатларининг мажбурийлиги – суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт;
қонун ва суд олдидаги тенглик – барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун ва суд олдида тенгдир. корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенг ҳисобланади;
суд ишларини юритишнинг ошкоралиги – Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади;
суд ишлари юритиладиган тил – Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади;
ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органлари ва бошқа органларнинг, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан), шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling