Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet99/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

7-БОБ. САЙЛОВ ТИЗИМИ.


36-§. Сайлов тизими.

Давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш, чинакам демократияни таъминлаш сайлов тизими орқали амалга оширилади. Сайлов тизими асосида фуқароларнинг жамият ва давлат ишларида бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқлари таъминланади.




Эсда тутинг! Сайлов тизими – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларга мувофиқ, Республика Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлаш тартиби ҳисобланади.
Сайлов тизими жаҳон мамлакатлари тажрибасида мажоритар, пропорционал ва аралаш сайлов тизими турларига бўлинади.
Мажоритар сайлов тизими деганда (французча «majorite» кўпчилик сўзидан), конституциявий ҳуқуқда вакиллик органларига сайловларда овоз бериш натижасини аниқлаш тушунилади. Мажоритар сайлов тизимида қонун билан белгиланган кўп овозни олган номзод мазкур округ бўйича сайланган ҳисобланади. Кам овоз олган номзодлар учун берилган сайловчилар овози «йўқолиб кетади». Масалан, Ҳиндистон, Буюк Британия, АҚШ, Мексика ва бошқа давлатларда мажоритар сайлов тизими мавжуд. Аммо ҳозирги замон конституциявий ҳуқуқида сайловчиларнинг фақат кўпчилик овози эмас, балки нисбий, мутлақ ва белгилаб қўйилган жуда кўпчилик овозига асосланувчи мажоритар сайлов тизимлари кенг тарқалган.
Нисбий кўпчилигининг овозига асосланувчи мажоритар тизим жуда қулай ҳамда содда тизим бўлиб, бунда номзодларнинг нисбатан энг кўп овоз олгани сайланган ҳисобланади. Масалан, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатларда мажоритар тизимнинг ана шундай шаклини кўриш мумкин. Сайловчилар мутлақ кўпчилигининг овозига асосланадиган мажоритар тизимда берилган овозлар умумий сонининг 50 фоизидан битта ортиқ овоз олган номзод сайланган, деб эътироф этилади (масалан, Францияда). Белгиланган жуда кўпчилик овозига асосланган мажоритар тизимда умумий овозларнинг учдан икки ёки тўртдан уч қисмини олган номзодлар сайловда ғолиб чиққан ҳисобланадилар (масалан, Чилида).

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling