Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ва қонунни қабул қилиш босқичлари


Download 2.15 Mb.
bet90/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

27-§. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ва қонунни қабул қилиш босқичлари.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биргаликдаги ваколатларидан бири қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳисобланади. Бироқ қонунлар қабул қилингунга қадар ҳам муайян ишлар амалга оширилади. Бунда қонунларнинг лойиҳалари тайёрланади ва Қонунчилик палатасига киритилади.


Қонун лойиҳалари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилади. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддаси Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 27-моддаси ва «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонунининг 3 – 5-моддаларида белгиланган.


Эсда тутинг! Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи – қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи ҳисобланади.


Қуйидагилар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга:
Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;
Қонунчилик палатаси депутатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори.


Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
қонун лойиҳасининг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати;
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;
ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши керак бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати;
халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал.
моддий харажатлар талаб қилинадиган қонунлар лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;
давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтиришни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси.
Қонун лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Қонунчилик палатасига киритилаётганда мазкур органларнинг қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги тегишли қарори тақдим этилиши керак.


Қонунни қабул қилиш босқичлари.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига кўра қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
Қонунни қабул қилиш босқичлари қуйидагилардан иборат:
1-босқичда – Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Сенатига юборилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling