Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet125/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

5-§. Никоҳ тузиш тартиби.

Никоҳ тузиш жараёни аниқ белгиланган тартиб-қоидалардан ибораб бўлиб, ушбу тартиб-қоидалар никоҳ тузиш тартиби ҳисобланади.


Никоҳ тузиш тартибига қуйидагилар киради:
никоҳ фақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга асосланган никоҳ ҳақиқий ҳисобланмайди. Ўзаро келишув асосида бирга яшаш (фуқаролик никоҳи) оилавий муносабатларни вужудга келтирмайди;
никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади;
узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин;
алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.


6-§. Никоҳ тузиш шартлари.

Никоҳланаётган фуқаролар бир қатор талабларга жавоб бериши ва шартларни бажариши керак.


Уларга қуйидагилар киради:
никоҳ тузишнинг ихтиёрийлиги. Бунда никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади ва бунинг учун жавобгарлик назарда тутилган;
никоҳланаётган фуқаролар никоҳ ёшига етганлиги. Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин;
никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги.
7-§. Никоҳ тузишга моенлик қиладиган ҳолатлар.

Никоҳдан ўтиш истагини билдирган аммо уларнинг ўзаро никоҳ тузишлари мумкин эмаслигини англатувчи ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар дейилади ва уларга қуйидагилар киради:


лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling