Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet122/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Оила ҳуқуқи дейилганда, никоҳ билан боғлиқ бўлган, шунингдек оила аъзолари ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайдиган нормалар мажмуи тушунилади.
Оила кодексининг 5-моддасига кўра, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Юқорида таъкидланганидек, оилавий муносабатлар жудаям кенг кўламли ва серқирра бўлганлиги сабабли бу борадаги муносабатлар оила ҳуқуқи билан бирга бошқа ҳуқуқ тармоғи нормлари ҳатто, маҳаллий урф-одат ва анъалар билан ҳам тартибга солинади.
Таъкидлаш лозимки, оила ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқига жуда яқин ҳисобланади ва айрим ҳолларда оилавий муносабатлар фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ҳам тарибга солиниши мумкин. Бунда оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган оила аъзолари ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари оилавий муносабатларнинг моҳиятига зид келмаган тақдирдагина қўлланилади.
Шу билан бирга оилавий муносабатлар яна бошқа ҳуқуқ тармоғи нормалари, ҳатто маҳаллий урф-одат ва анъаналар билан ҳам тартибга солиниши мумкин. Хусусан, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тартибга солинмаган ва бундай муносабатларни бевосита тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, моҳияти жиҳатидан ушбу муносабатларга зид келмайдиган оила тўғрисидаги ёки фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормалари билан тартибга солинади, бундай нормалар бўлмаган тақдирда оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари оила ҳамда фуқаролик ҳуқуқининг умумий тамойилларига таянган ҳолда, шунингдек инсонийлик, оқиллик ва адолат тамойилларига амал қилган ҳолда белгиланади.
Қонун ҳужжатларида оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилади.
Шунингдек, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling