Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet119/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

5-БОБ. МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ.


13-§. Мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиши.

Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири – мажбурият ҳуқуқи институти ҳисобланади. Биз одатда мажбурият деганда шахснинг маълум ҳаракатларни бажариш ёки уларни бажармасликка мажбурилигини тушунамиз. Жамиятда шахснинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда мажбурият ҳуқуқи муҳим роль ўйнайди. Масалан, етказилган зарарни қоплашда зарар теказган шахс уни қоплашга мажбуриятини олади.




Эсда тутинг! Бир шахснинг бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга (масалан, мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо) ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлиши мажбурият дейилади.


Мажбурият тарафлари кредитор ва қарздор дейилади. Зиммасига мажбурият юкланган шахс қарздор, мажбурият бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс кредитор дейилади.
Мажбуриятлар шартнома асосида ёки зиён етказиш натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа ҳолларда келиб чиқади.
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланган талаблар даражасида агар бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мажбуриятлар қонунда белгиланган муддатларда ёки тарафлар келишувига кўра бегиланган муддатда бажарилиши керак. Агар бундай муддатлар белгиланмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, кредитор исталган муддатда унинг ижросини талаб қилишга, қарздор ҳам унинг ижросини исталган амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
14-§. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.

Мажбуриятлар ҳар доим ҳам карздор томонидан ўз вақтида тўла бажарилавермайди. Бундай ҳолларда мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида махсус усуллар қўлланилиши мумкин. Фуқаролик кодексининг 259-моддасига кўра мажбуриятнинг бажарилиши қуйидаги усуллар билан таъминланиши мумкин:


неустойка;
гаров;
қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш;
кафиллик;
кафолат;
закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар.


Неустойка.
қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка дейилади.
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Гаров.
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров дейилади.
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин.
Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади.
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади.
Ушлаб қолиш.
Қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қаpздоp томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли ҳисобланади.
Кафиллик.
Бир шахснинг бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши кафиллик дейилади.
Кафолат.
Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма мажбурият беради.
Закалат.
Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат дейилади.
Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling