Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг!
9-§. Муддат.
Фуқаролик ҳуқуқида шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари маълум вақт ўтиши билан падо бўлади, ўзгаради ёки бекор бўлади. Масалан, шахс 18 ёшга тўлиши билан у тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлиши мумкин ёки ишончноманинг муддати тугаши билан билан бир шахснинг иккинчи шахс номидан учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш ҳуқуқи ҳам барҳам топади. Эсда тутинг! Фуқаролик ҳуқуқида муддат деб унинг ўтиши билан фуқарлик ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиши, ўзгариши ва бекор бўлиши юз берадиган вақтга айтилади. Муддатлар вужудга келишига кўра уч хил турга бўлинади: шартномада белгиланган муддатлар; суд томонидан тайинланадиган муддатлар; қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар. Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин. Даъво муддати. Шахс ўзининг бузилган ёки бузилаётган ҳуқуқларини субга даъво қилиш йўли билан ҳимоя қилиш мумкин. Бироқ даъво қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда берилган бўлиши керак. Эсда тутинг! Даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Умумий даъво муддати уч йил ҳисобланади. Бироқ, айрим турдаги талаблар учун қонунларда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса; Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли; агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; тегишли муносабатни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг амал қилиши тўхтатилган бўлса. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling