Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-§. Фуқаролик ҳуқуқининг объектлари.
Эсда тутининг! Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. Юридик шахсларнинг турлари. Юридик шахслар фойда олишга бўлган мақсадига кўра қуйидаги турларга бўлинади: фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган юридик шахслар - тижоратчи ташкилотлар; фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ташкилотлар - тижоратчи бўлмаган ташкилотлар. Бироқ, тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Фуқаролардан фарқли равишда юридик шахсларнинг барчаси ҳам бир хил фуқаролик ҳуқуқий лаёқатга бўлавермайди. Юридик шахслар қонун ҳужжатларида ва ўз уставида назарда тутилган масалалар юзасидангина ҳуқуқий лаёқатга бўладилар. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида. Қонун ҳужжатларига биноан давлат ҳам айрим ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида иштирок этади. Бунда давлат номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар махсус вакил қилган бошқа органлар иштирок этадилар ҳамда давлат ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича ўз мулки бўлган маблағлари билан жавоб беради. Давлат томонидан тузилган юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат ўзи тузган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. 6-§. Фуқаролик ҳуқуқининг объектлари. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ўртасидаги муносабатлар турли масалар юзасидан вужудга келади. Масалан, савдо-сотиқ, маиший хизматлардан фойдаланиш, таъмирлаш, ташиш ва бошқалар. Эсда тутинг! Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари – фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар унинг субъектларининг ҳаракатлари қаратилган ва унинг устида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келадиган бўладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари: ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар; мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар; ишлар ва хизматлар; ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари; шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар. Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари умумий асосларга кўра эркин суратда бир шахсдан бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлиши эркин муомалада бўлиши лозим. Муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак. Моддий неъматлар. Мол-мулк. Фуқаролик ҳуқуқининг объектларидан бири бўлмиш мол-мулк мулкий қиматга эга бўлган ва моддий (физикавий) хоссага эга бўлган моддий боликлар бўлиб, шахснинг моддий, маънавий, эстетик ва бошқа эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Мол-мулк ўз хусусиятига кўра кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади. Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни улардан фақат жойини ўзгартирмасдан фойдаланиш мумкин бўлган объектлар киради. Шу билан бирга айрим кўчар мол-мулк (масалан, автомобил) ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин. Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ашёларнинг таснифи. Ашёлар фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида қуйидагиларга бўлинади: хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар; бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар; истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар; асосий ва мансуб ашёлар; мураккаб ашёлар. Хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар. Хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар – бундай ашёлар одатда фақат бир дона бўлади ҳамда хусусий аломатлари, яъни ўзига хос белгилари билан бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир. Улар ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган, шунингдек муайян усул билан (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш, номер, рақам бериш ва шу кабилар орқали) ажратиб қўйилган ашёлар ҳисобланади. Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар – бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларни бошқаси билан алмаштирса бўлади. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар. Бўлинадиган ашё – бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу билан бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё ҳисобланади. Масалан, бундай ашёларга шакар, гуруч ва бошқа дуккакли маҳсулотлар киради. Бўлинмайдиган ашё – бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё ҳисобланади. Масалан, бундай ашёларга телефон, телевезор ва бошқа маиший техника буюмлари киради. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар. Бир карра фойдаланиш натижасида йўқолиб кетадиган ёки дастлабки ҳолатида мавжуд бўлмай қоладиган ашёлар (хом ашё, ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилинадиган ашёлар ҳисобланади. Қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёлар (бинолар, ускуналар, транспорт воситалари) истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳисобланади. Асосий ва мансуб ашёлар. Фойдаланиш туфайли вужудга келадиган муносабатларнинг моҳияти билан бошқа ашё (мансуб ашё)га боғлиқ мустақил ашё асосий ашё ҳисобланади. Асосий ашёга хизмат қилиши керак бўлган ва у билан умумий хўжалик вазифаси орқали боғлиқ ашё мансуб ашё ҳисобланади. Мансуб ашё, агар қонунлар ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади. Мураккаб ашёлар. Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгиланадиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади. Ҳайвонлар. Фуқаролик ҳуқуқининг моддий қийматга эга предметларидан бири ҳайвонлар ҳисобаланади. Қоида тариқасида мол-мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлланилади. Ҳайвонларга нисбатан мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш мумкин эмас ва бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Пул (валюта). Фуқаролик ҳуқуқининг энг кенг тарқалган ва универсал алмаштириш воситаси ҳисобланадиган объекти пул ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўм бўлиб, у ёзиб қўйилган қиймати бўйича қабул қилиниши шарт бўлган қонуний тўлов воситасидир. Номоддий неъматлар. Фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида номоддий неъматлар ҳам мавжуд бўлиб, улар одатда физикавий хоссага, моддий бирликка эга бўлмайди. Бироқ улар ҳам одатда моддий неъматлар сингари мулкий қиматга эга бўлади. Номоддий неъматларша қуйидагилар киради: интелектуал фаолияти натижаларига бўлган ҳуқуқ, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқи; хизмат ва тижорат сири; шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар (шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлари). Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш. Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling