Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Фуқаролик ҳуқуқининг тамойиллари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Фуқаролик ҳуқуқи манбалари ва тизими.
2-§. Фуқаролик ҳуқуқининг тамойиллари.
Фуқаролик ҳуқуқининг туб моҳияти ва асл мазмунини англашда унинг тамойилларини билиб олиш лозим. Чунки, фуқаролик-ҳуқуқий мунсабатларни тартибга солувчи барча қонун ҳужжатлари ушбу тамойилларга асосланади. Фуқаролик-ҳуқуқининг тамойилларига қуйидагилар киради: фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг тенглиги; мулк дахлсизлиги; шартномалар эркинлиги; хусусий ишларга бирон-бир кишини ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслиги; фуқаролик ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширилиши; бузилган фуқаролик ҳуқуқларининг тикланиши; фуқаролик ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш; фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўлиши ва бу ҳуқуқларни ўз манфаатларини кўзлаб амалга ошириши; товарлар, хизматлар ва молиявий маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудида эркин муомалада бўлиши. 3-§. Фуқаролик ҳуқуқи манбалари ва тизими. Фуқаролик ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ соҳалари сингари Конституция, турли қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари ҳамда бошқа ижтимоий нормалар билан тартибга солинади. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари дейилганда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айрим ижтимоий нормалар тушунилади. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ўзининг юридик кучига қараб қуйидаги турларга бўлинади: 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Конституциянинг бир қатор моддаларида фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи нормалар белгиланган. Хусусан, Констиуциясининг 18-моддага кўра Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг ҳисоблансалар, 36-моддага биноан ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли ҳамда 53-моддага биноан эса, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди ҳамда хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин; 2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси – фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг асосий манбаи ҳисобланади; 3. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари ҳам бир қатор масалалар юзасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади; 4. Иш муомаласи одатлари. Маҳаллий одат ва анъаналар – фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади бироқ тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун ҳужжатлари нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling