Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг!
11-§. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши.
Мулк ҳуқуқи муайян ҳолатларда вудуга келади ёки бекор бўлади. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқи вужудга келади: меҳнат фаолияти натижасида; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти (шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш) натижасида; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш натижасида; мерос қилиб олиш натижасида; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўтиши натижасида ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асосларда. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқи бекор бўлади: мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши; мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши; суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини бекор қилувчи қонун ҳужжатларига асосан бекор бўлади. Национализация, реквизиция ва мусодара. Национализация, реквизиция ва мусодара мулкий ҳуқуқнинг мажбурий бекор бўлиш асослари ҳисобланади. Эсда тутинг! Национализация – фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг маълум мулкини ҳақини тўлаш асосида давлат ихтиёрига ўтказиш. Эсда тутинг! Реквизиция – табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулкнинг жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда олиб қўйилиш. Эсда тутинг! Мусодара –мол-мулкнинг суд қарорига асосан жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши. 12-§. Мулк шакллари. Мулк ҳуқуқи эгалигига кўра фуқароларга, юридик шасхларга, давлатга ва бошқа субъектларга тегишл бўлши мумкин. Ўзбекистон Республикасида мулк шакллари қуйидагилардан иборат: хусусий мулк; оммавий мулк. Хусусий мулк ҳуқуқи. Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар. Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк объекти бўлиши мумкин. Оммавий мулк. Республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар)га тегишли бўлган давлат мулки оммавий мулкдир. Оммавий мулкнинг қуйидаги шакллари мавжуд: Республика мулки; муниципал мулк. Республика мулки. Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган моддий маданий мерос объектлари, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин. Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар. Муниципал мулк. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling