Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. ШАРТНОМА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Download 2.15 Mb.
bet120/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

6-БОБ. ШАРТНОМА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.


15-§. Шартнома тушунчаси ва шартлари.

Фуқаролик ҳуқуқида шахнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилишда бошқа шахлар билан бирга қатнашиши ҳам мумкин. Бунда улар ўзаро тарафлар ҳисобланади.




Эсда тутинг! Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.

Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишни ўз эркларига асосан амалга оширадилар. Шартнома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлади.


Шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини ўз зиммасига олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланади.
Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Биз жамиятда чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва шу каби хизматлардан ҳар доим фойдаланамиз. Ана шу шартномалар оммавий шартнома ҳисобланади, яъни ташкилот томонидан барчага шартнома бир хил шартнома тузиш таклиф этилади.
Шартнома ўз номи билан маълум шартлардан иборат бўлади. Шартнома шартлари тарафлар томонидан қонун ҳужжатларига биноан тузилади ва тарафлар учун мажбурий бўлади. Одатда бир тарафнинг ҳуқуқлари иккинчи тараф учун мажбурият ҳисобланади. Масалан, олди-сотти шартномасида сотувчи товарнинг ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлса, харидор эса товарнинг ҳақини тўлашга мажбур бўлади ёки харидор ҳақи тўланган товарни олиш ҳуқуқига эга бўлса, сотувчи эса ана шу товарни бериш мажбуриятига эга бўлади.
16-§. Шартнома тузиш.

Тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.


Бир тарафнинг иккинчи тарафга шартнома тузишни таклиф этиши оферта, иккинчи тарафнинг эса ана шу таклифни қабул қилиши акцептлаш, шартнома тузишни таклиф этган тараф офертант, уни қабул қилган шахс акцептант дейилади.
Агар қонунда муайян турдаги шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин.
Нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса – шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади.
Агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар, гарчи қонунда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган бўлмаса-да, шартнома белгиланган шаклга келтирилганидан кейин тузилган ҳисобланади.
Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling