Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Оилавий муносбатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги


Download 2.15 Mb.
bet123/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

2-§. Оилавий муносбатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги.

Оилавий муносбатларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида тартибга солинади. Бу аввало, никоҳнинг ихтиёрий равишда тузилишини англатади. Шунингдек, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.


Барча фуқаролар оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Никоҳ тузиш чоғида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи ҳамда бошқа ҳолатларга қараб, ҳуқуқларни муайян тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга, бевосита ёки билвосита афзалликлар белгилашга ҳамда оилавий муносабатларга аралашишга йўл қўйилмайди.
Оилавий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқлари фақат қонунга асосан ва фақат оиладаги бошқа аъзоларнинг ҳамда ўзга фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрдагина чекланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир ҳамда оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.
Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.
3-§. Оила ҳуқуқининг манбалари.

Оила ҳуқуқи ҳам бошқа ҳуқуқ соҳалари сингари ўз манбаларига эга ҳисобланади. Оилавий муносабатлар турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Оилавий муносабатлар ранг-баранг ва кенг кўламли бўлганлиги ҳамда фуқароларнинг муҳим шахсий ҳуқуқларини амалга оширишни назарда тутганлиги сабабли бу борада жудаям кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling