Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар


Download 2.15 Mb.
bet105/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

41-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.

Давлат бюджетини шакллантиришда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар асосий ўрин тутади.


Солиқлар деганда Солиқ кодексда белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади.
Бошқа мажбурий тўловлар деганда Солиқ кодексда белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.


Солиқларга қуйидагилар киради:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
мол-мулк солиғи;
ер солиғи;


Бошқа мажбурий тўловлар жумласига қуйидагилар киради:
давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:
ягона ижтимоий тўлов;
автотранспорт йиғимлари.
айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
42-§. Ўзбекистон Республикасининг банк тизими.

Молийвий муносабатларни амалга оширишда банклар муҳим ўрин тутади. Ҳар бир давлатнинг ўз банк тизими мавжуд бўлади. Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқаради.




Эсда тутинг! Банк – тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:
юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
тўловларни амалга ошириш.


Банклар ўз фаолиятларида қуйидаги банк операцияларини амалга оширадилар:
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
омонатларни жалб этиш;
кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш.


Банклар қуйидаги бошқа турдаги операцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин:
маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;
пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;
учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;
учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;
қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;
банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;
жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;
молиявий лизинг;
микроқарз бериш;
халқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.


Марказий банк.
Марказий банк юридик шахс ҳисобланади ва у давлатнинг мутлақ мулкидир.
Марказий банк – ўз сарф-харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи, иқтисодий жиҳатдан мустақил муассасадир.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling