Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet104/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

9-БОБ. МОЛИЯ ВА КРЕДИТ.


40-§. Бюджет.

Давлатнинг молиявий ва иқтисодий асосларининг мавжудлиги унинг суверен давлат сифатида мавжуд бўлиши кафолатларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир давлатнинг ўз бюджет тизими ҳамда даромад манбаларига эга бўлиши шарт. Давлат ўз функцияларини амалга оширишда маълум молиявий манбаларга таянади. Шу сабабли ўз бюджетини шакллантиради.




Эсда тутинг! Давлат бюджети – давлатнинг функцияларини бажариш учун давлат томонидан шакллантирилган маблағлар ҳисобланади.


Давлат бюджети қуйидаги даражадаги бюджетлардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари.


Давлат бюджети даромадлари қуйидагилар асосида шакллантирилади:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;
мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини ва чет давлатларга ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.


Давлат бюджетининг харажат қисми қуйидагилардан иборат:
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;
иқтисодиёт харажатлари;
марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
судларни сақлаб туриш харажатлари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;
бошқа харажатлар.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling