Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи


Download 2.15 Mb.
bet101/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

37-§. Фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари 18 ёшга тўлган фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ қуйидаги шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайди:
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар;
суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.
Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган ҳамда бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш ҳуқуқига эга.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига эга.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига сайланиш ҳуқуқига эга.
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эга.
38-§. Марказий сайлов комиссияси.

Сайловларга тайёргарлик кўриш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш узоқ давом этадиган, ўта масъулиятли ва мураккаб ташкилий вазифалардан иборат. Шу сабабли сабабли сайловлар ва референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади. Марказий сайлов комиссияси фақатгина сайловлар арафаси ва уни ўтказиш жараёнида эмас, балки доимий тарзда фаолият юритади.





Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling