Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Пропорционал сайлов тизими


Download 2.15 Mb.
bet100/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Пропорционал сайлов тизими – овоз бериш натижаларини аниқлашнинг нисбатан мураккаб тартиби бўлиб, бунда мандатлар ўз номзодларини вакиллик органларига қўйган партиялар ўртасида, улар олган овозлар сонига мос равишда тақсимланади. Йирик сайлов округлари тузилиб, уларда ҳар бир партия ўз номзодлари рўйхатини илгари суради. Овоз бериш натижаларини аниқлаш учун зарур бўлган овозларнинг 4 – 5 фоизлик энг кам миқдори ўрнатилади. Сиёсий партиялардан қўйилган номзодлар ана шу белгиланган овозларни олганидан кейингина мандатларни тақсимлашда иштирок этади. Сайловчилар берган овозлар аввал депутатлик ўринларининг сонига бўлинади. Натижада битта мандат учун берилган овозлар сони маълум бўлади. Сўнг, ҳар бир партия олган овозлар алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади. Бу қиймат депутатнинг бир мандати учун зарур бўлган овозлар сонига бўлинади. Бунинг натижасида мазкур партияга берилган депутатлик ўринларининг сони келиб чиқади. Пропорционал сайлов тизими Испания, Польша, Австрия, Дания ва бошқа мамлакатларда қўлланилади.
Аралаш сайлов тизими ўзида мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг элементларини акс этади. Масалан, Германия Бундестагига сайловларда аралаш сайлов тизимини кўриш мумкин. Бундестаг депутатларининг ярми бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган бир мандатли сайлов округларида нисбатан кўпчилик овозига асосланган мажоритар тизим бўйича, иккинчи ярми эса, кўп мандатли сайлов округлари ҳисобланган федерация субъектларида сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодлар рўйхати асосида пропорционал тизим бўйича сайланади.
Мамлакатимизда сайловлар ўтказишнинг шаклланган сиёсий анъаналари, амалиёти ҳамда ўзига хос жиҳатларини, аҳолининг сиёсий тайёргарлик даражаси ва менталитетини ҳисобга олиб, парламентимизга бўладиган сайловларнинг ҳуқуқий асосини белгиловчи қонунларни мажоритар тизим асосида ишлаб чиқиш лозим, деб топилди. Сайлов қонунчилигининг халқаро андозалар ва умумэътироф этган принциплар асосида такомиллаштирилиши қуйидаги икки ўзаро узвий вазифани ҳал этди:
биринчидан, мамлакатимиз фуқароларининг муҳим сиёсий ҳуқуқи­ни реал таъминлаш механизмлари ҳамда кафолатларини вужудга келтирди;
иккинчидан, давлатимиз ички қонунчилигини халқаро стандарт­ларга мослаштириш орқали Ўзбекистоннинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариши ва халқаро ҳамжамият кўз ўнгида нуфузи юксак бўлишини таъминлади1.
Сайлов тизими муайян принциплар асосида бунёд этилади. Сайлов тизимининг халқаро тан олинган қуйидаги принципларини санаб ўтишимиз мумкин:
сайлов тизимининг мамлакат Конституциясига тўла асосланиши;
давлат ҳокимиятининг легитимлиги (қонунийлиги);
сайлов тизими тартиботлари ва вазифаларининг қонунийлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан таъминланганлиги;
сайлов тизимининг демократиклиги, фуқароларнинг, сиёсий партияларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
сайлов тизимининг барқарорлик, тараққиёт, қонунийлик, ҳуқуқий-тартибот, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилганлиги;
сайлов тизимининг халқчиллиги, барча фуқаролар учун тушунарли ва қулай бўлиши;
сайлов тизимининг уюшганлиги, конституциявийлиги, ҳуқу­қий­лиги, суд назоратида бўлиши ва қонун асосида бошқарилиши;
сайлов тизимининг тежамли бўлиши;
овоз бериш ва сайланишнинг зиддиятсиз, унинг учун етарли бўлган натижаларни олишга кафолат яратиши1.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling