Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Марказий банкнинг бош мақсади


Download 2.15 Mb.
bet106/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Марказий банкнинг бош мақсади – миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат.


Марказий банкнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;
банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит бюроларини назорат қилиш, қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш;
Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта резервларини, келишувга биноан ҳукумат резервларини қўшган ҳолда, сақлаш ва тасарруф этиш;
давлат бюджетининг касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан иборатдир.


Марказий банк учун тақиқланган фаолият турлари:
молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга;
тижорат фаолияти билан шуғулланишга;
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг, валюта биржасининг, шунингдек Марказий банк фаолият юритишини таъминловчи корхоналар ва ташкилотларнинг капиталларида иштирок этишини истисно этганда, банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас.
10-БОБ. МУДОФАА ВА ХАВФСИЗЛИК.


43-§. Мудофаа ва хавфсизлик.
Давлатнинг суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, тажовузнинг олдини олиш ва уларни қайтариш қайтариш учун Қуроллик Кучлар ташкил этилади. Бугунги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида ўзининг армияси – қуролли кучлари ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXVI бобида мудофаа ва хавфсизлик масалалари белгиланган. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
Эсда тутинг! Қуролли Кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларни ўз ичига олади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling