Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-§. Ишсиз деб эътироф этиш.
4-БОБ. ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ.
9-§. Ишга жойлашиш ҳуқуқи. Ишга жойлашиш ҳар бир шахснинг муҳим ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Умуман олганда ишга жойлашиш, ўз қобилиятларидан фойдаланиб уни меҳнат қилишга йўналтириш ҳар бир шахснинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади ва шу билан бирга ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўлолмайди. Шахснинг ишга жойлашиш ҳуқуқи унинг мурожаати асосида амалга оширилади. Шахснинг ишга жойлашиш учун давлат органлари бепул кўмаклашади. Шунингдек, ҳар бир шахс ишга жойлашиши учун хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади. Шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланади. Бунда давлат томлнидан қуйидагилар кафолатланади: иш билан таъминлаш, шу жумладан ишни танлаш эркинлиги; ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиш; мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бериш; ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш; янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини ошириш; бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш; ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имконияти. 10-§. Ишсиз деб эътироф этиш. Ишсиз деб эътироф этилиш шахснинг муҳим ижтимоий ҳуқуқларидан ҳисобланади. Чунки бундай шахсларга қонун ҳужжатларига биноан ишсизлик нафақаси тўланади ва унинг ишга жойлашиши учун тегили чоралар кўрилади. Ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling